Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Мутахассис тушунтиради

Моддий ёрдамга солиқ солишдаги хатолар-2019

 

Айни пайтда 2019 йил учун жисмоний шахслар даромадларини декларациялаш давом этмоқда. Солиқ инспекторлари солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш асносида моддий ёрдамга солиқ солиш билан боғлиқ жуда кўп хатоларни аниқлашмоқда. Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва йўл қўйилган хатоларни қандай тузатиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

 

– «2019 йилда ЖШДС ягона ставка – 12% бўйича ҳисоблаб чиқарилганлигига қарамай (2007 йил таҳриридаги СК 181-м. 1 қ.), афсуски, нотўғри ҳисоб-китоблар жуда кўп учрамоқда. Текширувларга нисбатан учинчи йил амал қилаётган мораторий бухгалтерлар зийраклигини сусайтирди.

Бироқ бухгалтерлар шуни унутмасликлари лозимки, солиққа оид низолар бўйича даъво қилиш муддати солиқ даври тугагандан кейин 5 йилни ташкил этади. ЖШДС бўйича солиқ даври 1 йилни ташкил этади. Бинобарин, 2019 йилда ЖШДС ҳисоб-китобида йўл қўйилган хато 2024 йилга қадар ҳар қандай текширув доирасида аниқланиши мумкин. Агар хатони бухгалтернинг ўзи аниқлаб, уни тузатса, жарима санкциялари қўлланилмайди.

Шунингдек эслатиб ўтмоқчиман, 2019 йил учун ҳисоб-китобларни текшириш чоғида 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодексига амал қилиш лозим. Бу – муҳим, сабаби 2007 ва 2020 йиллардаги кодекслар нормаларида жиддий фарқлар мавжуд, улар ҳақида биз алоҳида материалда сўз юритамиз.

 

Тушунчаларни чалкаштириш

Солиқ агенти (иш берувчи) моддий ёрдам ҳисобланмайдиган тўловларни моддий ёрдам деб атайдиган вазиятларга етарлича кўп дуч келинади. Баъзида бунга эътиборсизлик сабаб бўлса, бошқа вазиятларда бу қасддан қилинади, чунки белгиланган миқдорлардаги моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди-да.

Хусусан, таътилга қўшимча тўловларни, байрамларга мукофот ва совғаларни шундай «ниқоблаш»га уринилмоқда. Бироқ шуни унутмаслик жоизки, ушбу барча тўловларга солиқ солиш учун 2007 йил таҳриридаги СКда (171-180-моддалар) солиқ солишнинг алоҳида қоидалари назарда тутилган ва инспектор текшириш чоғида ҳар доим тўловларнинг амалий моҳияти ва қонун ҳужжатлари нормаларидан келиб чиқади.

2007 йил таҳриридаги СКнинг 178-моддасида моддий ёрдам тушунчасига таъриф берилган, ­179-моддада эса унга ЖШДС солинганда назарда тутиладиган имтиёзлар келтириб ўтилган.

Моддий ёрдам тури

 

ЖШДС солинмайдиган моддий ёрдам миқдори

 

1. Фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

 

Тўлиқ

 

2. Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

 

ЭКИҲнинг 12 бараваригача

 

3. Ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ

 

2019 йил учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача

 

4. Бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан

 

5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги

 

Президентнинг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон) ва «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги (12.07.2019 йилдаги ПФ-5765-сон) фармонлари билан 2019 йил 1 августдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ тушунчаси киритилди ва унинг 634 880 сўм миқдоридаги қиймати белгиланди. 2019 йил 4 декабрда ЎРҚ-586-сон Қонун кучга кирди, у билан миқдорларни ҳисоблашнинг янги формулалари белгиланди. Агар қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган моддий ёрдам миқдори ЭКИҲнинг 12 баравари формуласига эга бўлган бўлса, ўзгартиришлар муносабати билан у МҲЭКМнинг 4,22 баравари кўринишига эга бўлди. Пул ифодасида Қонун қабул қилинган пайтда бу тенг суммалар бўлган.

Белгиланган миқдорлардан ортиқча моддий ёрдам сифатида тўланган суммаларга умумий асосларда солиқ солиниши лозим.

 

МҲЭКМнинг қайси миқдорини қўллаш лозим

Ҳатто тажрибали бухгалтерлар кўпинча 2007 йил таҳриридаги СКнинг 186-моддасида назарда тутилган нормани эътибордан қочиришади, унга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун МҲЭКМнинг жорий йил 1 январидаги ҳолати инобатга олинади. Яъни 2019 йил учун имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда ҳатто ЭКИҲ йил давомида оширилган тақдирда ҳам биз унинг 2019 йил 1 январдаги ҳолати бўйича қийматини – 202 730 сўмни қўллаймиз (13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон Фармон).

 

ШЖБПҲ билан чалкашлик

Ҳисоб-китобларда бухгалтерлар кўпинча ШЖБПҲга бадалларнинг умумий ҳисобланган ЖШДС таркибига киришини эътибордан қочиришади. Баъзан бу айрим бухгалтерлик дастурлари интерфейсининг хусусияти билан боғлиқ, улар ШЖБПҲни «шу жумладан» эмас, балки «ташқари» ҳисоблашади. Натижада ҳисобланган солиқнинг сунъий равишда оширилгани келиб чиқади.

 

Хатони қандай тузатиш мумкин

Агар хатолар декларациялашга тақдим этилган маълумотларда аниқланса, бухгалтер ўзи тузган маълумотномада маълумотларни тузатишига тўғри келади. Бу 2007 йил таҳриридаги СКнинг ­43-моддаси мазмунидан келиб чиқади.

Бунда ўз ҳисоб-китобларида хатоларни аниқлаган барча бухгалтерлар 2007 йил таҳриридаги СКнинг 120-моддасига амал қилган ҳолда 2019 йил учун ЖШДС бўйича ҳисоботларни қайта ҳисоб-китоб қилишлари ва қайта топширишларига тўғри келади. Агар хато солиқлар тўлиқ тўланмаслигига олиб келган бўлса, бюджетга ва ШЖБПҲга қўшимча тўловни амалга ошириш, шунингдек ­пеняни тўлаш зарур бўлади. Агарда хато натижасида солиқлар керагидан ортиқча тўланган бўлса, юзага келган фарқни келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш мумкин».

Прочитано: 390 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика