Ишлаб чиқариш корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Харидор тайёр маҳсулотни қайтариб берди. Тайёр маҳсулот 2020 йилда реализация қилинган ва қайтариб берилган бўлиб, харидор улар учун тўловни амалга оширмаган.
1. Харидор томонидан тайёр маҳсулотнинг қайтарилиши қандай бухгалтерия ўтказмалари орқали акс эттирилади?
2. Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилиши Фойда солиғи ҳисоб-китобининг қайси сатрида акс эттирилади?
1 Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилишидаги бухгалтерия ўтказмалари: |
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Тайёр маҳсулот қайтарилиши акс эттирилди
|
9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
Қайтарилган тайёр маҳсулот бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Қайтариб берилиши муносабати билан реализация қилинган тайёр маҳсулот таннархига тузатиш киритилди
|
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
|
9110-«Реализация қилинган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»
|
Ойнинг охирида 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» ҳисобварағи ёпилган
|
9010-«Тайёр маҳсулотларни реализация қилишдан даромадлар»
|
9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»
|
2 Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилиши Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) алоҳида сатр билан акс эттирилмайди. Ҳисоб-китобга 1-илова «Ялпи даромад»нинг 020-сатри бўйича тайёр маҳсулотни сотишдан тушган даромадлар қайтариб бериш суммасини чегирган ҳолда акс эттирилади. |
Реализация қилинган маҳсулот қайтариб берилиши муносабати билан таннархининг пасайтирилиши ҳам Фойда солиғи ҳисоб-китобида алоҳида сатр билан акс эттирилмайди. Реализация қилинган тайёр маҳсулот таннархи эса Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатри бўйича қайтариб берилган маҳсулот таннархини чегирган ҳолда акс эттирилади.