Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Жавоб берамиз

Бошқарувчи компания учун имтиёзлар мавжуд эмас

 

 

2020 йил январь ойида ХУМШ ташкил этмаган ҳолда янги қурилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш мақсадида бошқарувчи компания (айланмадан олинадиган солиқни тўловчи) очдик (ТҲШТ коди – 1153).

1. Мулкдорлар билан шартнома қандай тузилиши керак: ҳар бири билан алоҳидами ёки бир уй учун битта шартнома етарли бўладими?

2. ХУМШ ташкил этилмаган ҳолда тузилган бошқарувчи компания томонидан янги уй-жойларга хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича айланмадан олинадиган солиқ ёки умумбелгиланган солиқларга оид имтиёз назарда тутилганми?


1 Бошқарувчи ташкилот томонидан ҳар бир мулкдор билан алоҳида шартнома тузилиши лозим.

Ширкат тузилмаган кўп квартирали уй бошқаруви бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйда турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади (УЖКнинг 138-м.). Уй-жой фондини бошқариш шартномасининг намунавий шакли Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир (УЖКнинг 139-м.).

2 Йўқ, уй-жой фондига техник ва таъмирлаш хизматлари кўрсатиш кўринишидаги фаолиятни юритадиган тижорат ташкилоти учун қонун ҳужжатларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳам, умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳам солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Бошқарувчи ташкилот хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан (ХУМШ) фарқли ўлароқ, тижорат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилий-ҳуқуқий шакл таснифлагичи (ТҲШТ) бўйича 1153 коди хўжалик ширкатлари шаклидаги тижорат ташкилотларига берилади. Иштирокчиларнинг улушларига бўлинган устав фондига эга бўлган тижорат ташкилоти хўжалик ширкати ҳисобланади, унда иштирокчилар ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар («Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).


Замира Жўраева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика