Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Солиқ солиш

Ҳисобварақ-фактура санаси бўйича ҳисоб-китобда акс эттириш

 

Сигнализация ўрнатиш ишлари ҳақи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 29 майда тўланган. Яъни ҳисоб-китоб қилиш чоғида ҳисобга олинадиган ҚҚС тўланган. Июнда сигнализация ўрнатилган, ҳисобварақ-фактуралар ёпилган ва бажарилган ишлар далолатномаси тузилган. Тўлов май ойида тўланган (кўчирма), ишлар июнь ойида бажарилган (ҳисобварақ-фактура, далолатнома).

Етказиб берувчига бўнак бошқа ойда тўланган, ҳисобварақ-фактура ундан кейинги ойда олинган бўлса, ҳисобга олинадиган ҚҚС қайси ойда кўрсатилиши лозим?

 

– Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) олинган хизматлар бўйича ҳисобга олинадиган сумма тегишли ҳисобварақ-фактура олинган ойда, сизнинг ҳолатда июнь ойида кўрсатилиши лозим.

Ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли бўлади (СК 266-м.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 244 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика