Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Солиқ солиш

Фоизсиз қарздан олинган даромадга солиқ солинмайди

 

Бизнинг умумбелгиланган солиқларни тўловчи МЧЖ ягона муассис бўлган умумбелгиланган солиқларни тўловчи бошқа МЧЖдан фоизсиз қайтариш шарти билан қарз олган.

Корхона ягона муассис бўлган корхонадан фоизсиз қарз олганда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси сифатида қарз олувчида даромадни аниқлаш мумкинми?

 

– Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг бир иштирокчиси томонидан айни шу консолидациялашган гуруҳнинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди (СК 299-м. 4-қ., 5-қ. 3-б.).

Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи деб солиқ тўловчиларнинг хўжалик фаолияти бўйича жами молиявий натижасини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида, СКда назарда тутилган тартиб ҳамда шартларда тегишли шартнома асосидаги ихтиёрий бирлашмаси эътироф этилади (Ск 61-м. 1-қ.). СКнинг 5-бобида назарда тутилган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳига тааллуқли қоидалар 2022 йил 1 январдан амалга киритилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-моддаси). Тегишинча, ягона муассисдан фоизсиз қарз олинганда консолидациялашган гуруҳ бўйича нормалар қўлланилмайди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида апрель ойидан бошлаб 2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз тақдим этилганда, солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди ва ўз навбатида солиққа тортилмайди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-банди 8-хатбошиси).

Прочитано: 269 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика