Ўзбекистон ҳудудида норезидентларга туристик хизматларни кўрсатишда ҚҚС бўйича имтиёз сақлаб қолинганми?
– Йўқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ҚҚС бўйича имтиёз амал қилмайди.
Илгари туристик фаолиятни амалга оширишда ҚҚС бўйича имтиёз кўзда тутилган эди (2007 йил таҳриридаги СК 208-м. 15-б.) 2020 йилдан кучга кирган Солиқ кодексининг янги таҳририда мазкур имтиёз мавжуд эмас. 25.12.2007 йилдаги ЎРҚ-136-сон Қонун билан тасдиқланган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилган (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 4-м.).
Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам резидентларга, ҳам норезидентларга туристик хизматларни кўрсатишда 15%лик ставка бўйича ҚҚС солинади.