Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Мутахассис тушунтиради

Кичик корхоналар: 2020 йилдаги имтиёз ҳуқуқлари

 

Охирги уч ой давомида пандемия шароитларида бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президентнинг тўртта – 19.03.2020 й. 5969-сон, 3.04.2020 й. 5978-сон, 27.04.2020 й. 5986-сон ва 18.05.2020 й. 5996-сон – фармони қабул қилинди. Уларда белгиланган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг аксарият қисми кичик тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган. Корхонангиз микро ва кичик бизнесга тегишли эканлигини аниқлашда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик борасида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ маслаҳат беради.

 

– Кичик корхона мақомини аниқлашда унинг ИФУТ коди ва ходимларининг ўртача йиллик сони (Таснифлагич, 24.08.2016 йилдаги 275-сон ВМҚ, 1-илова) ягона мезонлар ҳисобланади. Бунда қуйидаги қоидалардан келиб чиқиш лозим:

1) ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиқиб аниқланади;

2) ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади;

3) юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда ходимларнинг асосий (профил) фаолият турига тўғри келадиган сони мезони қабул қилинади.

Агар корхона 2019 йил якунларига кўра асосий фаолият тури бўйича (ИФУТ) кичик корхона ёки микрофирма мезонига тўғри келадиган ходимлар сонига эга бўлса, у кичик бизнес учун белгиланган барча имтиёзларни қўллашга ҳақли.

Кичик бизнес субъектларига тегишлилик статистика органлари томонидан – олдинги йилдаги ходимларнинг ўртача йиллик сони ва ИФУТ коди асосида аниқланади. Ушбу маълумотларни сиз stat.uz сайтининг КТЯДР бўлимида кўришингиз мумкин.

Агар асосий фаолият тури бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони ошса ёки асосий фаолият соҳаси ўзгарса, 2020 йил якунлари бўйича корхона кичик корхона мақомини йўқотиши мумкин ва тегишинча, ходимларнинг ўртача йиллик сони мезонлари бошқа бўлади.

Бу ҳолда сиз кўрсатилган давр учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи, шунингдек 12% ставкани қўллаган ҳолда ижтимоий солиқ (18.05.2020 й. 5996-сон Фармоннинг 1–5-бандлари) бўйича қайта ҳисоб-китобни топширишингиз керак бўлади. 2020 йилда амалда бўлган қолган барча преференциялардан ҳам корхона маҳрум бўлади ва тўлов муддатини ўтказиб юборганлик учун қўшимча солиқ ва пеняларни тўлашига тўғри келади.

Бундай вазиятда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси қўлланилади:

фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради;

микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.

Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50% ошадиган бўлса. Ходимлар сонининг оширилишига ўқув юртларида ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан 3 йил ўтган бўлса, йўл қўйилади;

касаначилар билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30% ошадиган бўлса.

тавсия 

Ҳар чоракда ходимларнинг ўртача ойлик сонини текширинг! Агар корхона жорий йил якунлари бўйича кичик бизнес субъекти мақомини йўқотса, у:

 шу йили амал қилган имтиёзлар ва преференцияларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;

 барча тежалган суммалар ва пеняни бюджетга қўшимча тўлаб бериши керак бўлади.

 

Қандай қилиб ходимларнинг ўртача йиллик сонини тўғри ҳисоблаш мумкин

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш методикаси Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

Шартли мисолларда асосий фаолият турини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай ҳисоблашни кўриб чиқамиз.

1-мисол. Фаолият тури ўзгаради

Корхона 2019 йил якунлари бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони мезони ва ИФУТ кодидан келиб чиққан ҳолда кичик корхона ҳисобланади. 2020 йил учун ходимларнинг ўртача йиллик сони 67 кишини ташкил этди:

(120 + 100 + 25 + 35 + 70 + 10 + 200 + 60 + 50 + 25 + 44 + 65) : 12 = 67.

Йил якунлари бўйича асосий фаолият тури – қувурлар ишлаб чиқариш. Корхонани кичик бизнес субъектларига киритиш учун мазкур фаолият тури бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 киши қилиб белгиланган (275-сон Таснифлагич). Шу тариқа, мазкур корхона 2020 йил якунлари бўйича кичик корхоналар тоифасига киради ва кичик бизнес субъектлари учун белгиланган имтиёз ва преференцияларни қўллашга ҳақли.

2020 йил якунлари бўйича мазкур корхонанинг асосий фаолият тури хизматлар кўрсатиш, масалан, воситачилик хизматларини кўрсатиш (кичик корхоналар тоифасига киритиш учун ходимларнинг ўртача йиллик сони – 25 киши) бўлган тақдирда, ходимларнинг ўртача йиллик сони 67 киши бўлган корхона:

2020 йил якунлари бўйича кичик корхоналарга тегишли бўлмайди;

2020 йилда амал қилган имтиёз ва преференцияларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;

барча тежалган суммалар ва пеняни бюджетга қўшимча тўлаб бериши керак бўлади.

 

2-мисол. Ходимларнинг сони касаначилар ҳисобига ошган

Ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йил якунлари бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони мезони ва ИФУТ кодидан келиб чиққан ҳолда кичик корхона ҳисобланади. Ишлаб чиқариш соҳасида кичик корхоналар тоифасига киритиш учун ходимларнинг энг юқори сони – 100 киши.

2020 йилда ходимларнинг ўртача йиллик сони 126 кишини, шу жумладан – 38 нафар касаначиларни ташкил этди. Мазкур корхона 2020 йил якунлари бўйича кичик корхона мақомини сақлаб қолади, сабаби:

ходимлар сонининг 26 кишига ошиши 30%дан кам;

ходимларнинг сони касаначиларни ҳисобга олмаганда 88 кишини (126 – 38) ташкил этади, ходимлар ҳақиқий сонининг белгиланганига (100 киши) нисбатан ошиши касаначилар ҳисобига рўй берган.

 

3-мисол. Ходимлар сонининг ошиши касаначилар ҳисобига рўй бермаган

Корхона 2019 йил якунлари бўйича кичик корхона ҳисобланади. 2020 йилда ходимларнинг ўртача йиллик сони 126 кишини, шу жумладан 18 нафар касаначиларни ташкил этган. Ишлаб чиқариш соҳасида кичик корхоналар тоифасига киритиш учун ходимларнинг энг юқори сони – 100 киши.

Мазкур корхона 2020 йил якунлари бўйича кичик корхона мақомига тўғри келмайди. Сабаби ходимларнинг сони касаначиларни ҳисобга олмаганда 108 кишини (126 – 18). ташкил этади. Бу қонун ҳужжатларида белгиланган ходимларнинг энг юқори сонидан 8 кишига кўп. Бу ҳолда корхона:

2020 йил якунлари бўйича кичик корхоналарга тегишли бўлмайди;

2020 йилда амал қилган имтиёз ва преференцияларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;

барча тежалган суммалар ва пеняни бюджетга қўшимча тўлаб бериши керак бўлади.

 

4-мисол. Касаначилар нормадан ортиқ

Корхона 2019 йил якунлари бўйича кичик корхона ҳисобланади. 2020 йилда ходимларнинг ўртача йиллик сони 132 кишини, шу жумладан 35 нафар касаначиларни ташкил этган. Ишлаб чиқариш соҳасида кичик корхоналар тоифасига киритиш учун ходимларнинг энг юқори сони – 100 киши. Ходимларнинг ўртача йиллик сони касаначиларни ҳисобга олмаганда 97 кишини (132 – 35) ташкил этганига қарамай, мазкур корхона 2020 йил якунлари бўйича кичик корхона ҳисобланмайди, сабаби касаначилар сони 30%дан ошган.

 

5-мисол. Ходимлар сони мезони 2020 йилда тўғри келади, бироқ 2019 йилда нормадан ошади

2019 йил якунлари бўйича қурилиш ташкилоти ходимлар сони мезони бўйича кичик бизнес субъекти ҳисобланмайди. 2020 йилда ходимлар сони мезони кичик бизнес учун белгиланганига тўғри келади. 2020 йилда ташкилот кичик бизнес субъекти ҳисобланмайди – ушбу мақом йил давомида қайта кўриб чиқилмайди. Ҳатто 2020 йил якунлари бўйича у кичик корхона бўлса-да, 2020 йил имтиёзларидан барибир фойдалана олмайди. Кичик тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар қатъий муайян даврга – карантин чоралари даврига белгиланган. Уларни бундай ташкилот қўллай олмайди, сабаби «кичик корхона» мақоми унга статистика органлари томонидан фақат 2020 йил якунлари бўйича берилади.

Прочитано: 283 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика