Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 51 / Жавоб берамиз

Солиқлар бўйича мажбурият юзага келмайди

 

2019 йил октябрда Ўзбекистондаги хорижий компания ваколатхонаси Ўзбекистон ҳудудида маркетинг хизматларини кўрсатадиган бошқа хорижий компания билан валюта шартномасини тузди. Ваколатхона тижорат ташкилоти ҳисобланмайди ҳамда ҚҚС ва фойда солиғини тўламайди.

Хорижий компания бошқа хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига маркетинг хизматларини кўрсатганда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Ўзбекистон ҳудудида маркетинг хизматларини кўрсатадиган хорижий компания республикада хизматлар кўрсатишдан тўлов манбаида фойда солиғи солинадиган даромад олади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми ­12-банди).

Таърифи бўйича тўлов манбаи – солиқ тўловчига тўловларни амалга оширувчи юридик шахсдир (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Ваколатхона юридик шахс ҳисобланмаганлиги, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли фойда солиғини ушлаб қолмайди (Низомнинг 7-банди, ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарорига 1-илова). Бу қоида ваколатхона номидан шартнома тузилганда (бундай ваколатларга эга бўлган тақдирда) қўлланилади.

Хорижий компания номидан ваколатхона томонидан шартнома тузилган тақдирда фойда солиғи юзага келмайди, сабаби Ўзбекистонда ташқарида жойлашган хорижий компания тўлов манбаи ҳисобланади

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди ҳисобланган оборотларга ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг ­202-моддаси).

Хорижий компания номидан ваколатхона томонидан шартнома тузилганда хизматлар импортига ҚҚС юзага келмайди, чунки харидор ва етказиб берувчи хорижий компаниялар ҳисобланади ҳамда улар Ўзбекистондан ташқарида жойлашган (Солиқ кодексининг ­202-моддаси 3-қисми 4, 5-бандлари).

Ваколатхона номидан шартнома тузилганда ҳам ҚҚС юзага келмайди, сабаби фақат юридик шахслар ҚҚС тўловчилар ҳисобланади, ваколатхона эса юридик шахс ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 197-моддаси).

Хулоса ясаймиз. Хорижий компания ваколатхонасида унга бошқа хорижий компания томонидан Ўзбекистон ҳудудида маркетинг хизматлари кўрсатиш чоғида республика ҳудудида солиқларни тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 752 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика