Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 51 / Солиқ солиш

УКга импорт товар билан ҳисса киритиш: солиқ оқибатлари

 

МЧЖ шаклидаги «А» компаниясида иккита муассис бор – ЎзР резиденти («Б» компанияси) ва хорижий компания. Хорижий компания «А» компанияси ўз эҳтиёжлари учун товарларни (мебель, қурилиш материаллари ва ҳ.к.) импорт қилиш орқали устав фондига ўз ҳиссасини шакллантирмоқчи. Операция қуйидаги тартибда амалга оширилади: уч томонлама шартнома тузилади, унда «А» компанияси товар олувчи, муассис тўловчи, «Б» компанияси товар етказиб берувчи бўлади.

«А» компанияси учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– «А» компаниясида устав фондига ҳисса сифатида импорт товарлар олинганда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Устав фондига олинган ҳиссалар солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 1-банди). Бунда ҳисса тўғрисидаги шартномада «А» корхонаси божхона божларини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши кўрсатилган бўлса, улар товар қийматига киритилади. Импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚС қонун ҳужжатларида белгиланган шартларга риоя этилганда ҳисобга олиниши мумкин (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 805 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика