Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 51 / Солиқ солиш

Тузатиш учун ўн кун берилади

 

Ташкилот етказиб берувчилардан олинган хизматлар учун ёзиб берилган ҳисобварақ-фактураларга (электр энергияси, газ ва бошқалар учун) мувофиқ ҚҚС суммасини ҳисобга олади. Солиқ инспекцияси ўз талабномасида ёзишича, биз алоҳида ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли эмас эканмиз, сабаби улар етказиб берувчиларда сотиш реестрида кўрсатилмаган ва ҳисобланган солиқ тўланмаган экан.

1. Солиқ органларининг харидорда ҚҚС суммасини ҳисобга олмаслик талаби қонунийми?

2. Бирламчи ҳужжатлар асосида ҚҚС суммасини ҳисобга олган бўлсак, ушбу талаб юзасидан шикоят қилишимиз мумкинми?

 

1

ҚҚС тўловчи етказиб берувчи томонидан ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида харидорга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни акс эттирмаслик харидорда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш учун асос бўлмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Солиқ кодекси билан белгиланади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади (Солиқ кодексининг 2-моддаси).

Солиқ кодексининг 218-моддаси шартларига риоя қилган ҳолда ҚҚС тўловчи харидор етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлидир. Бунда 2019 йил 1 июлдан харидорлар ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилардан олинган ҳисоб-фактуралар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмаслар (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 10-банди). Давлат солиқ қўмитасининг эркин фойдаланиладиган soliq.uz веб-сайтидаги «ҚҚС тўловчиларни аниқлаш» бўлимидан контрагент тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин. Контрагентлар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун солиқ тўловчининг номи ёки уни СТИР бўйича излаш функциясидан фойдаланилади.

Солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги камерал назорат жараёнида солиқ органи томонидан аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома юборилади (Солиқ кодексининг 70-моддаси). Солиқ тўловчи аниқлаштирилган ҳисоботни ёки аниқланган тафовутларнинг асосини талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма шаклда тақдим этиши шарт.

Тегишинча, сиз 10 кунлик муддатда ҚҚС тўловчи етказиб берувчилардан олган ҚҚС ҳисобга олинган ҳисобварақ-фактураларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма жавобни тақдим этишингиз лозим.

Етказиб берувчи ҚҚС тўловчи ҳисобланмаса, корхонангиз аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиши ва ушбу котрагент бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасини бюджетга тўлаши керак.

 

2

Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак (Солиқ кодексининг 2-моддаси).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади.

Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжат солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа, солиқ муносабатлари субъектларининг Кодексда белгиланган мажбуриятларининг мазмунини, улар ҳаракатларининг асослари, шартлари, кетма-кетлиги ёки тартибини ўзгартирса, Солиқ кодексига мувофиқ эмас деб топилади.

Солиқ кодексига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки унинг юқори турувчи органлари мазкур ҳужжатни бекор қилишга ёки унга зарур ўзгартишлар киритишга ҳақли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, бу ҳужжат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 122-моддаси). Шикоят қилиш тартиби Солиқ кодексининг 123-125-моддаларида белгиланган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 822 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика