Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 51 / Солиқ солиш

Импорт товар таннархидан паст нархда реализация қилинганда ҚҚС

 

Компания улгуржи савдо билан шуғулланади. 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚС тўлашга ўтди.

Товарлар бўйича божхонадаги ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қиймат уларнинг таннархидан паст бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0104-сатрида таннархидан паст нархда сотилган ва 0103-сатрда акс эттирилган ушбу товарлар бўйича оборотни кўрсатиш зарурми?

Импорт товар таннархидан ва божхона қийматидан паст нархда реализация қилинганда, ҚҚС ҳисоботда қаерда – 0103-сатрда акс эттириладими ёки 0104-сатрдами?

 

Мазкур ҳолатда Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» иловасининг 0103 ва ­0104-сатрлари тўлдирилади.

1-иловада қуйидагилар акс эттирилади:

0103-сатрда – таннархидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг таннархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ;

0104-сатрда – товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлаш мақсадида божхона органлари томонидан аниқланган нарх ва импорт қилинган товарларнинг ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси.

 

1-илова тўлдирилишини мисолларда кўриб чиқамиз.

Айтайлик, ҚҚС ҳисоблаш учун товарнинг божхона қиймати – 9 000 минг сўм, харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда балансда акс эттирилган товар таннархи – 10 000 минг сўм.

Ҳисоботда товарлар таннархидан паст нархда реализация қилинганини 3 вариантда акс эттириш мумкин.

 

1-вариант

Етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз – 9 500 минг сўм, яъни баланс таннархидан 500 минг сўмга кам. Сотишлар реестрида реализация қилинган ҳақиқий қиймат кўрсатилади, 1-илованинг 0103-сатрида эса «таннархидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ», 500 минг сўмдаги сумма акс эттирилади.

 

2-вариант

Етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз – 9 000 минг сўм, яъни ҚҚС ҳисоблаш учун божхона қийматига тенг, бироқ баланс таннархидан 1 000 минг сўмга кам. Сотишлар реестрида реализация қилинган ҳақиқий қиймат кўрсатилади, 1-илованинг 0103-сатрида эса «таннархидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ», 1 000 минг сўмдаги сумма акс эттирилади.

 

3-вариант

Етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз – 8 500 минг сўм, яъни ҚҚС ҳисоблаш учун божхона қийматидан 500 минг сўм, шунингдек баланс таннархидан 1 500 минг сўмга кам. Сотишлар реестрида реализация қилинган ҳақиқий қиймат кўрсатилади. 1-илованинг 0104-сатрида «товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлаш мақсадида божхона органлари томонидан аниқланган нарх ва импорт қилинган товарларнинг ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси» – 500 минг сўм, 0103-сатрида эса «таннархидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг таннархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ», 1 000 минг сўм (1 500 – 500) суммаси кўрсатилади.

 

Наргиза АЛИМОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1044 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика