Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 51 / Божхона

Экспорт қилаверинг

 

Туристик фирма 2010 йилда импорт шартномаси бўйича туристик автобус олиб кирган ва ундан 2019 йилнинг октябрь ойига қадар фойдаланиб келган. 2010 йилда биз технологик асбоб-ускуна рўйхати (ТИФ ТН коди – 8702 10 119 0) бўйича имтиёздан фойдаланиб, божхона тозаловида импорт бож тўловларини (ҚҚС, бож, акциз солиғини) тўлаган эмасмиз. Эндиликда туристик фирма юридик шахс сифатида Тожикистондаги харидорга (ҳозирча у юридик шахсми ёки жисмоний шахсми, маълум эмас) автобусни сотишни режалаштирмоқда.

Тожикистонга автобусни экспорт (қайта экспорт) қилишда имтиёзлардан фойдаланганлик муносабати билан олдин тўланмаган импорт божхона тўловларини тўлашимиз керакми ва бу қайси тўловлар?

 

– Президентнинг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон) билан илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилиш улар тайёрланган вақтдан бошлаб 5 йил ўтгач Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорисиз амалга оширилишига рухсат берилган эди.

Шунингдек, Президентнинг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (11.03.2005 йилдаги 26-сон) ­3-банди билан қонун ҳужжатларида белгиланган ТН ТИФ кодлари гуруҳларига мансуб, илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича амалга оширилиши белгиланган эди. Бунда илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилиш улар тайёрланган вақтдан бошлаб 5 йил ўтгач Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорисиз амалга оширилади.

Ҳозирда мазкур меъёр Президентнинг 20.06.2018 йилдаги ПФ-5459-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган. Тегишли равишда автобусни экспорт божхона режимига расмийлаштирган ҳолда уни эркин экспорт қилишингиз мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда имтиёз берилган пайтдан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтганлиги боис божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият муддати тугаган. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш мажбуриятларининг тикланиши қўлланилади (БКнинг 297-моддаси 13-банди). Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳайдовчи билан бирга 30 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари киритилган.

2017 йилнинг 16 декабридан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари бекор қилинди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган махсус турдаги товарлар бундан мустасно (15.12.2017 йилдаги ­ПФ-5286-сон Фармоннинг 2-банди).

Товарларни Ўзбекистондан экспорт қилишда қуйидаги божхона йиғимлари тўланади:

«Экспорт» божхона режимида расмийлаштирганлик учун – божхона қийматининг 0,1%и миқдорида, лекин ЭКИҲ (ҳозирда – БҲМ)нинг 50%идан кам эмас;

ходим томонидан «Экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши ҳисобидан – ЭКИҲнинг 5%и миқдорида (Ставкаларнинг 1, 26-1-бандлари, ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

 

Прочитано: 750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика