Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 51 / Паспорт масалалари

Келиш учун рухсатнома

 

Паспорт эски бўлса, Ўзбекистонга бошқа давлатдан қандай келиш мумкин?

 

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз ва қайтишга сертификат олишингиз лозим.

Ушбу ҳужжат вақтинча чет элда бўлган Ўзбекистонда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга республикага кириш ҳуқуқини беради. У шахсини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки бўлиш мамлакатидан чиқиб кетгунига қадар паспортининг (миллий паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) амал қилиш муддати тугаганда берилади (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1, ­3-бандлари).

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида сертификат олиш учун белгиланган шаклда ариза топширилади. Унга 3 х 4 ҳажмдаги 3 дона фотосурат илова қилинади ва имкониятга қараб қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

♦ бўлиш мамлакатидаги ваколатли органлар томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат йўқолганини ёки ўғирланганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

♦ бўлиш мамлакатида туристик гуруҳ раҳбари ёки Ўзбекистон Республикаси вакилининг тасдиқномаси;

♦ ариза берувчи ўқишда, даволанишда ёки хизмат сафарида бўлган тегишли ташкилот тасдиқномаси;

♦ ушбу шахснинг консул бўлиш мамлакатига кириши тўғрисида бўлиш мамлакатининг ваколатли органи тасдиқномаси;

♦ паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг ксеронусхаси – мавжуд бўлганда (Йўриқноманинг 4-банди).

Қайтиш учун сертификатнинг амал қилиш муддати унинг эгаси Ўзбекистонга кетадиган санага қараб, бироқ 1 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда консул томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси учинчи мамлакат орқали транзит қайтган тақдирда, сертификатнинг орқа томонидан учинчи давлатларнинг транзит визаси қўйилади (Йўриқноманинг 8, 9-бандлари).

Қайтиш учун сертификат қуйидаги шахсларга берилмайди:

♦ чет эл фуқароларга;

♦ чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (Йўриқноманинг 10-банди).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика