Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 51 / Парламент хабарлари

Сенаторлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқулладилар

 

14 декабрь шанба куни бўлиб ўтган юқори палатанинг 25-ялпи мажлиси «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилишдан бошланди.

 

Қонун иқтисодиётга тушадиган солиқ юкини камайтиришга, шунингдек солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқлар тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ юки даражасидаги тафовутларни бартараф этишга қаратилган. Шунингдек солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сонини мақбуллаштириш, солиқ ҳисоботларини камайтириш ва соддалаштириш, операция харажатларини камайтириш назарда тутилмоқда.

Қонун макроиқтисодий вазият барқарорлигини, Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантириш барқарорлигини таъминлашга, солиқ қонунчилигини соддалаштиришга, солиқ муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятлар ва тафовутларни бартараф этишга, виждонли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.

Солиқ кодексида ҚҚС, фойда солиғи, ЖШДС, ижтимоий солиқ, айланмадан солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа оид нормалар, шунингдек уларни ҳисоблаш тартиби ва уларни тўлаш муддатлари белгиланмоқда ва очиб берилмоқда. Ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинмоқда.

Назорат қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва солиқ текширувлари турларини камайтириш назарда тутилмоқда. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни 42 та мезон асосида 3 сегментга, яъни, «виждонли», «шубҳали» ва «мунтазам ҳуқуқбузарлар»га ажратган ҳолда улар билан фаолият ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Солиқ назорати ўтказишнинг янги тартиби жорий этилмоқда, у солиқ органларига камерал, жойига чиққан ҳолда текшириш ва солиқ аудитини ваколатли орган (бизнес-омбудсман, таҳр.) билан келишилмасдан таҳлика-таҳлил дастури асосида амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Солиқ назорати тўғрисидаги умумий қоидаларда амалда бўлган солиқ қарзини дебитор қарздорлик ҳисобидан ундириш тартибидан воз кечилмоқда. Солиқлар ва йиғимлар, шунингдек бошқа мажбуриятларни ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича ахборот тўплаш учун сайёр текширув ўтказилиши белгиланмоқда. Сайёр текширув якунлари бўйича солиқ органи мансабдор шахслари томонидан улар амалга оширган ҳаракатлар тўғрисида маълумотнома тузилади, унинг нусхаси солиқ тўловчига берилади. Сайёр текширув ўтказишда солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимлар ҳисобланмайди. Шу билан бирга, инсон омили иштирокисиз солиқлар тўланмаслиги хавфи омилларини таҳлил қилиш натижалари асосида танлаб олинган барча солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудитини ўтказиш белгиланмоқда.

Солиқ бўйича низоларни судгача ҳал этиш тартиби очиб берилмоқда, шунингдек солиқ билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик турига қараб жавобгарлик чоралари белгиланмоқда. Солиқ органлари жавобгарлиги кучайтирилмоқда, солиқ аудити натижалари бўйича ортиқча ундирилган солиқ суммасини ўз вақтида қайтариш механизми назарда тутилмоқда. Шунга ўхшаш тарзда ортиқча тўланган солиқ суммасини ўз вақтида қайтариш ва ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтариш механизми жорий этилмоқда.

Шунингдек солиқ тўлашни таъминлашнинг янги воситаларини жорий этиш, солиқ тўлаш муддатини тўлов асосида коллегиал органларнинг (комиссияларнинг) иштирокисиз кечиктириш ёки узайтириш тартиби назарда тутилмоқда. Бундай ҳуқуқ халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига берилмоқда. Солиқ солинишдан бўйин товлашга қарши курашиш бўйича нормалар, шу жумладан «битимларни қайта малакалаш», «сохта ва қалбаки битимларни» бекор қилиш, товламачилик битимларига чегирмаларни бермаслик бўйича қоидалар белгиланмоқда.

Трансферт нарх шакллантиришни назорат қилиш нормалари, «ўзаро боғлиқ шахслар» ва «ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида назорат қилинадиган битимлар», «назорат қилинадиган чет эл компанияси (НЧЭК) тушунчалари жорий этилмоқда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет элдаги юридик шахсни солиққа тортиш тартиби очиб берилмоқда.

Шу муносабат билан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ «солиқ тўловчиларни консолидациялашган гуруҳи» (СКГ) тушунчаси ва уларни солиққа тортишнинг хусусиятлари киритилмоқда.

Шунингдек солиқларни ҳисоблаш механизмини ва тўлаш тартибини такомиллаштириш, солиққа тортишнинг барча элементларини аниқлаштириш ва тартибга солиш назарда тутилмоқда.

Муҳокама вақтида Кодекснинг қабул қилиниши солиқ қонунчилиги нормаларини қўллашни имкон қадар соддалаштиришга кўмаклашиши таъкидланди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

senat.uz материали асосида.

Прочитано: 836 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика