Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Жавоб берамиз

Сертификатлаштиришдан даромадлар ҳисоби

 

Давлат корхонасининг асосий фаолият тури сертификатлаштириш бўйича хизматлар ҳисобланади. Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига мувофиқ, у корхона ва мижоз ўртасида тузилган битим асосида мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун мижозлардан бир марталик тўловни ундиради. Мижоз ажратмалар миқдори кўрсатилган маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этади. Давлат корхонаси ушбу суммага ҳисобварақ-фактура ёзиб бермайди.

Корхона мижозлар томонидан мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни ҳисоблаши керакми?

Амалда келиб тушган маблағлар бошқа даромад деб тан олинадими?

 

Ҳа, корхонангиз ҳисобида бир марталик тўлов ҳисоблаб ёзилиши керак.

Мувофиқлик белгисидан фойдаланишни назарда тутувчи схемалар бўйича амалга оширилган сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотларни сертификатлаштириш органи билан ишлаб чиқарувчи корхона (сертификацияга номзод) ўртасида битим тузилади. Унга кўра корхона мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органига бир марталик тўловни тўлайди. Бир марталик тўлов сертификатлаштирилган маҳсулотларни сотишдан қўшилган қиймат ва акциз солиқларини чегириб режалаштирилган тушумлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган миқдор асосида ҳисобланади.

Ишлаб чиқарувчи корхонанинг ёзма аризаси сертификатлаштирилган маҳсулотларни сотишдан режалаштирилган тушум миқдорининг тасдиғи ҳисобланади. Унда сертификатлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускунасининг қуввати кўрсатилади. Хат раҳбар, бош бухгалтер ва режалаштириш бўлими (мавжуд бўлса) бошлиғи томонидан имзоланиб, муҳр билан (мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади (АВ томонидан 11.10.2013 йилда 2516-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг IV боби). 

Ушбу ариза асосида сертификатлаштириш органи бир марталик тўлов миқдори суммасида даромад ҳисоблайди.

Бир марталик тўловдан даромадларни ҳисобга олиш учун корхона ўз ҳисоб сиёсатида буни қайд этган ҳолда алоҳида счётни (масалан, 9031) назарда тутиши мумкин. Ушбу тўлов тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад (бошқа даромад эмас) деб тан олинади, сабаби унинг олиниши илгари мижозга сертификатлаштириш хизмати кўрсатилганлиги билан бевосита боғлиқ.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика