Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Буйруқ бўйича ўқиш – корхона харажатлари

 

Корхона автомобиль сотиб олишни режалаштириб, ходимнинг ҳайдовчилар малакасини ошириш курсида ўқиш ҳақини тўлади. Бироқ молиявий қийинчиликлар туфайли автомобиль олиш кейинга қолдирилди. Ўқиш якунланди.

Ўқиш ҳақи суммасига даромад солиғи солиш ва моддий наф сифатида тан олиш керакми?

Корхона кейинчалик автотранспорт сотиб олмаган бўлса, ходимнинг ҳайдовчилар малакасини ошириш курсларида ўқиш ҳақига ЖШДС солинадими?

 

Агар ходим корхона раҳбарининг буйруғига биноан ўқишга юборилган бўлса, тўланган ҳақ унинг даромади деб эътироф этилмайди.

Раҳбарнинг ходимни малака ошириш курсига юбориш ҳақидаги буйруғи ва корхона ўз ходимининг малакасини ошириш тўғрисида ўқув муассасаси билан тузган шартнома ўқиш ҳақи тўланганлигини бухгалтерияда расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўланган суммалар корхона харажатлари деб тан олинади ва жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайди, бинобарин, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатларига уларнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 15-банди).

Бироқ ходим ўзи билан ўқув муассасаси ўртасида расмийлаштирилган шартнома бўйича таълим олмаган бўлса, корхона ушбу шартнома юзасидан тўлаган сумма ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади деб тан олинади.

Юридик шахс жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўлаган ҳақ, агар Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жисмоний шахс корхонадан олган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1258 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика