Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Ўриндошлар ҳақида ЖШДС бўйича ҳисобот

 

Жисмоний шахсларга асосий бўлмаган иш жойидан даромад тўлаган ташкилотлар солиқ органларига қандай ҳисобот топширадилар?

 

Корхона жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича чораклик солиқ ҳисоботларида жисмоний шахсларга ҳисобланган ва тўланган даромадлар тўғрисидаги ахборотни солиқ органига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этади.

Шунингдек йил якунлангач 30 кун давомида ДСИга Асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тақдим этиш зарур.

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари бўйича маълумотнома тақдим этилмайди:

● дивидендлар, фоизлар тарзидаги;

● Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ белгиланган энг кам ставка бўйича ЖШДС солинадиган. Булар, масалан, мол-мулкни ижарага беришдан олинган; жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги; хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлардир;

● жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСнинг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган.

Агар ушбу даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирса (Солиқ кодексининг 172–175-моддалари), улар Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида (10-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1188 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика