Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

ШЖБПҲ: солиқ солинадиган даромад бўлмаганда

 

ШЖБПҲнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобланган ЖШДС суммасидан кўп бўлиши мумкинми?

 

Ҳа, бундай вазиятлар учраши мумкин.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган база жами даромаддан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддаларига мувофиқ солиқ солишдан озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг ­170-моддаси). 2018 йилги ЖШДС ставкалари Президент қарори (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова) билан белгиланган.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасидан ҳисоблаб ёзилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди). Ставка 2% миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 6-банди).

 

МИСОЛ. 2018 йил январь–июль ойлари учун даромадига умумбелгиланган шкалада солиқ солинадиган ишбай асосда ишловчи ходимга солиқ солинадиган даромад – 8 000 000 сўм ҳисобланган.

Январь–июль ойлари учун ушлаб қолинган ЖШДС – 687 018 сўм (361 704 + (8 000 000 – 6 028 400) х 16,5%).

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар 135 886,4 сўмга ((8 000 000 – 1 205 680) х 2%) тенг.

Август учун ишбай иш ҳақи – 300 000 сўмни, январь–август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 300 000 сўмни ташкил этди.

Январь–август ойлари учун ЖШДС – 646 092 сўм (413 376 + (8 300 000 – 6 889 600) х 16,5%).

Январь–июль ойларида 687 018 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун қайтариладиган ЖШДС суммаси – 40 926 сўм (646 092 – 687 018). Бу ҳолда ЖШДС нолга тенглаштирилади, сабаби солиқ солинадиган даромад йўқ.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 138 441,6 сўмни ((8 300 000 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 135 886,4 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 2 555,2 сўмни (138 441,6 – 135 886,4) ташкил этиши керак эди.

 

Ушбу вазиятни ҳал этиш учун 2 та вариантдан бирини қўллаш мумкин:

1) ШЖБПҲга суммани нолга тенглаштириш лозим, сабаби ШЖБПҲга ажратмалар ЖШДС суммаси ҳисобига тўланиб, унинг бюджетга тўланадиган миқдорини камайтиради;

2) ШЖБПҲга ажратмалар миқдорида (2 555,2 сўм) ЖШДС тўлаш учун уни ҳисоблаш.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика