Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Янгидан ташкил этилганлар учун имтиёз

 

2018 йил июлда корхона (ЯСТ ва ер солиғи тўловчиси) фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган завод қуриш учун 1,64 гектарлик ҳудудни сотиб олди. Айни пайтда фақат мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга эга. Завод 2019 йил апрелда ишга туширилиши режалаштирилган. Қурилиш қисман хўжалик усулида ва қисман пудрат усулида олиб борилади.

1. Ушбу вазиятда солиқ солиш хусусиятлари қандай?

2. Солиқлар бўйича имтиёзлар мавжудми?

 

1

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар уларнинг суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Корхонангиз бошқа турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаётганлиги боис ижарадан олинган даромадлар ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган юридик шахслар учун ЯСТ ставкаси 30% миқдорида белгиланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга ­9-1-илова). Асосий фаолият тури бошқа мол-мулкни ижарага бериш бўлса, корхона 5% ЯСТ тўлайди.

Янгидан ташкил этилган корхона ўз эҳтиёжлари учун объект қурмоқда. Шу сабабли у ЯСТни ҳисоблашда қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 1 йилдан кўп бўлмаган даврда унинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасликка ҳақли (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди «г» кичик банди).

Ушбу муддатлар ўтгач, кўчмас мулкни оператив ижарага беришда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида:

● аввал давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ижара ҳақини ҳисобланг;

● сўнг уни ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови суммаси билан солиштиринг.

ЯСТ ушбу қийматларнинг энг каттасидан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар юзасидан ЯСТ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

2

Қурилиши тугалланмаган объектлар эгаллаган ер участкалари учун норматив қурилиш даврида ер солиғини икки баравар ставкада тўлаш кераклигини инобатга олиш лозим (ПҚ-3454-сон қарорга 19-иловага изоҳнинг 9-банди).

Бироқ ер участкаси ишлаб чиқариш биноси – Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларига киритилган завод қуриш учун ажратилган бўлса, норматив қурилиш муддати даврида унга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 282-моддаси 18-банди).

Юридик шахсларга ер солиғи бўйича бериладиган имтиёзлар Солиқ кодексининг 282-моддаси ва айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Бундан ташқари, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 2.10.2012 йилдаги 281-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун имтиёзларни белгилашга ҳақли.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1225 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика