Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Транспорт хизматларига солиқ солинг

 

Биз импорт товарни харид қилиш учун контракт туздик. Уни FCA шартларида (Инкотермс 2010 йил) етказиб берадилар. Сотувчига қоплаб бериладиган ташиш харажатлари суммаси спецификацияда товар қийматидан кейин алоҳида сатрда кўрсатилади. Автотранспорт ташкилоти билан алоҳида шартнома тузмадик.

Товарларни импорт қилувчи транспорт харажатларининг қопланадиган суммалари бўйича тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолиши керакми?

 

Ҳа, тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолиш керак. Норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига Солиқ кодексига мувофиқ халқаро шартномалар шартларини ҳисобга олган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 4, 155, 194-моддалари).

Халқаро ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Тайин этилган пункт Ўзбекистондан ташқарида жойлашган бўлса, ташиш халқаро ташиш деб ҳисобланади. Бунда юкни қабул қилиб олувчидан олинган сумма билан юк ташувчига тўланиши керак бўлган, юк ташувчининг тегишли бирламчи ҳужжатлари билан тасдиқланган сумма ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган ҳақ суммаси солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Юк ташувчининг тегишли бирламчи ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг норезидентига 6%лик ставка бўйича тўланган умумий суммага солиқ солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми ­10-банди; ­160-моддаси).

Норезидентга тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ пасайтирилган ставка қўлланилган ҳолда даромадлар тўланиши мумкин. Агар тўлов манбаида норезидент томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ана шундай йўл тутиш мумкин бўлади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 12-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 271 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика