Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Корхона ёпилаётганда топшириладиган солиқ ҳисоботлари

 

Муассис 2018 йил 8 августда корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Муассис, директор ҳам унинг ўзи, 2018 йил 10 августда ишдан бўшади. Август ойида у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, иш ҳақи берилди. 2018 йил август ойи учун Халқ банкига ЯИТ бўйича ҳисобот ва ШЖБПҲ реестри топширилди. 2018 йил 10 августда ДСИга тугатиш ҳақида хабарнома юборилди.

Тугатиш ҳақида хабарнома юборилган бўлса, корхона сентябрь ойи учун ва 2018 йил 9 ойи якунларига кўра солиқлар (ЯИТ, ЖШДС, ЯСТ) бўйича ҳисоботларни топшириши керакми?

Тугатиш таомили бошлангани эълон қилинганидан кейин солиқ мажбуриятлари бекор бўладими?

 

Ҳа, корхона тугатиш ҳақида эълон қилгандан кейин ҳам солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозим.

Юридик шахснинг солиқ мажбуриятлари у тугатилганидан кейин тўхтайди (Солиқ кодексининг 37-моддаси).

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби Низом (27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган) билан белгиланган.

Корхонани ихтиёрий тугатиш унинг муассислари томонидан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинишидан бошланади. Ушбу қарорда тугатувчи – тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс ҳамда мўлжалланаётган тугатиш муддати кўрсатилади. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.

Тугатувчи билан муддатли шартнома ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш мумкин, унда унинг ваколатлари, иш ҳақи тўлаш, унинг ваколатларини тўхтатиш тартиби ва бошқа масалалар белгиланади. Тугатувчига тўловларга солиқ солиш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 172-моддаси) ҳамда уларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингач, тугатувчи йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кунгача бўлган давр учун корхона тўлайдиган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади.

Рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади, ер солиғи, ягона ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.

Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, юқорида кўрсатилганлар бундан мустасно (ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 16-банди).

Бунда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахсларга нисбатан қўлланмайди.

Активлар реализация қилинганда корхонада солиқ солинадиган даромад юзага келса, ЯСТ ҳисоблаш ва ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан ҳисобот тақдим этиш керак бўлади.

Ихтиёрий тугатиш тўғрисида ДСИни хабардор қилишингиз зарур эмас. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини жўнатиши керак (ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди).

Рўйхатдан ўтказган орган:

● кейинги кундан кечиктирмай Юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;

бу тўғрида корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати ва статистика органларини, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилади (ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика