Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Дивидендларни тўлашда солиқлар ва ҳисоботлар

 

1. Муассислар – жисмоний ва юридик шахсларга тўланган дивидендлар бўйича қандай ҳисоботлар топширилади? Ҳисоботларни топшириш даврийлиги қандай?

2. Жисмоний шахс асосий бўлмаган иш жойидан дивиденд олганда қандай ҳисобот топширилади?

 

1

Муассис-жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар бўйича ахборот Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкасида (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилади.

ЖШДС бўйича ҳисоботлар солиқ органларига ҳар чоракда тақдим этилади.

Муассис-юридик шахсларга тўланган дивидендлар бўйича ахборот Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилади. Ҳисоб-китоб солиқ агенти – юридик шахс томонидан қўлланиладиган солиқ солиш тартибидан қатъи назар тақдим этилади.

Фойда солиғи бўйича ҳисоботлар солиқ органларига ҳар чоракда тақдим этилади.

Йил якунларига кўра Ҳисоб-китобга қуйидагилар ҳам илова қилинади:

● Тўлов манбаида солиқларни ушлаб қоладиган солиқ агенти тўғрисида маълумотлар;

● Жами даромад суммаси ва тўлов манбаидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисида маълумотнома.

 

2

Дивидендлар тарзида даромад олган жисмоний шахс – Ўзбекистон резиденти Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) солиқ органларига ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.

Бунда декларация топшириш муддати (1 апрель) тугагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс (чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс) дивидендлар тўлаш манбаида солиқ ушлаб қолинганидан қатъи назар уни тақдим этиши шарт.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика