Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Солиқ солиш

Сув учун солиқ тўламайсиз

 

Президентнинг 2.07.2018 йилдаги ПҚ-3823-сон қарорига мувофиқ, саноат корхоналари 1.10.2018 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари керак. Корхона (ЯСТ тўловчи) ишлаб чиқариш жараёнида сувдан фойдаланмайди. Мазкур қарорга иловага кўра, у иккинчи бандга киради. Илгари ушбу солиққа тўқнаш келмаганмиз. Бир ойда ўрта ҳисобда 70 куб атрофида сув сарфланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

 

– Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар, айрим тоифалар бундан мустасно, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар бўлмайди (Солиқ кодексининг ­257-моддаси ­3-қисми).

ЯСТ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарганда ушбу солиқни тўлайдилар (Солиқ кодексининг 349-моддаси). Автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ана шундай корхоналар ҳисобланади. Улар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тўлайдилар (2.07.2018 йилдаги ПҚ-3823-сон қарорга илова изоҳи).

Корхонангиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланмайди ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаши керак эмас.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика