Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 45 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ЯТТ келгуси йилда нима билан шуғулланади

 

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон ВМҚга 1-илова) ўзгартишлар ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарори билан киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида амалдаги Рўйхатга тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Унда 8 та фаолият турини чиқариб ташлаш таклиф қилинган эди. Жамоатчилик танқидий муносабат билдирди, муҳокама вақтида (15 кун, таҳр.) 16 та таклиф тушди. Асосан, шарҳловчилар якка тартибдаги тадбиркорларнинг (ЯТТ) бугунги кунда рухсат этилган у ёки бу фаолиятини бекор қилишга қарши сўз юритганлар. Қайд этиш жоизки, уларнинг фикр-мулоҳазалари эътиборга олинди ва қабул қилинган таҳрири лойиҳадан жиддий фарқ қилади.

Биринчидан, улар томонидан қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари сотилишига тақиқ жорий этилмоқда. Бунда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотишга ҳозир амалда бўлган чекловлар сақланиб қолади.

Иккинчидан, товарларни импорт қилиш ва кейинчалик уларни сотиш шарти қўйилди – олиб кирилаётган товарларнинг нархи бир ойда 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошиши мумкин эмас.

 

Таҳририятдан: янги таҳрирдаги Рўйхатни синчиклаб ўрганиш чоғида ЯТТ томонидан ўсимлик мойининг сотилиши имконияти тўғрисидаги савол юзага келиши мумкин. Ҳозирги вақтда аҳолига ўсимлик мойини фақат юридик шахс шаклидаги чакана савдо ташкилотларига стационар савдо шохобчалари орқали сотишга рухсат берилган (ВМнинг 4.09.1998 йилдаги 378-сон қарорининг 1-банди 2-хатбошиси). Тегишинча, амалдаги Рўйхатнинг 1-бандида ўсимлик мойи – истисно (ЯТТ томонидан сотилиши мумкин эмас). 

Тасдиқланган янги таҳририда эса 1-бандда (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш) у истиснолар жумласида йўқ, бироқ 5-бандда (товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш) – мавжуд. Эҳтимол, келгуси йилдан бошлаб ЯТТ ички бозорда харид қилинган ўсимлик мойини сотишлари мумкин бўлади, аммо кейинчалик сотиш учун уни импорт қила олмайдилар. Қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин якуний хулосага келиш мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2001 йилдаги ­433-сон қарорига биноан 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб четдан келтириладиган ва республикада ишлаб чиқариладиган ун ва қанд-шакарни сотиш ҳам фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Бироқ, амалдаги Рўйхат ҳам, унинг янги таҳрири ҳам бу товарларни истиснолар жумласига киритмайди. Ҳужжатларни мазкур қисмида мувофиқ келтириш зарур. 

 

Учинчидан, қуйидагилар Рўйхатдан чиқариб ташланди (1.01.2019 йилдан ЯТТ амалга ошира олмайдилар):

● алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш;

● автотранспорт воситаларини ювиш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар;

● пишлоқдан маҳсулотлар тайёрлаш ва сотиш;

● витраж ишлари (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар).

Давлат хизматлари марказлари рўйхатдан чиқарилаётган фаолият турлари билан шуғулланаётган ЯТТга бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга қайта рўйхатдан ўтишларида (яъни юридик шахс ташкил этиш) кўмаклашади.

Яна бир нечта фаолият турларига тузатишлар киритилди. Аниқлаштирилишича, ЯТТ миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотишлари (ҳозир – нон-булка маҳсулотлари), аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатишлари (ҳозир – қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш) мумкин, тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереясидан буюмларни тикиш эса – аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича амалга оширилади.

Тўртинчидан, шунингдек рўйхат айрим йўналишлар билан тўлдирилди. Шу тариқа, ЯТТда:

● салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш (Рўйхатнинг 40-банди);

● давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдаи таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлади (Рўйхатнинг 60-банди).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 23.10.2018 йилда эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1527 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика