Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 44 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Ходимлардан ундириладиган жарималар ҳисоби

 

Ходим меҳнат интизомини бир неча марта бузганлиги учун раҳбарият унга жарима кўринишида жазо қўллаш ҳақида қарор (буйруқ) чиқарди, шунингдек уни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни имзолади.

Ходимдан ушлаб қолинган жарима суммаси қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

– Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодекси билан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши назарда тутилган (МКнинг 181-моддаси):

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 164-моддаси);

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш, шу жумладан ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда ва бир марта қўпол равишда бузганлиги учун (МКнинг ­100-моддаси 2-қисми 3, 4-бандлари).

Иш берувчи ножўя ҳаракат учун интизомий жазо чораларидан фақат биттасини қўллашга ҳақли. Масалан, МКнинг 214-моддасига мувофиқ ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган, бироқ ундан ўтмаган ходимга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и миқдоридаги жарима кўринишида интизомий жазо қўлланди. Бу ҳолда худди шу асосга кўра у билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши қонунга хилоф ҳисобланади. Мазкур ходим интизомий жазо қўлланганидан ва иш берувчи тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилганидан кейин ҳам бундан бош тортса, вазият бошқача тус олади. Бунда, интизомий жазо (жарима) қўлланганига қарамай, иш берувчи уни интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли. Ходимнинг ҳаракатлари меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш дея баҳоланади. Ана шунда иш берувчи у билан меҳнат шартномасини қонуний асосга кўра бекор қилиши мумкин.

 

Ходимга нисбатан жарима тарзидаги интизомий жазо чорасининг қўлланилиши буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ асосида бухгалтерияда қуйидаги проводкалар қилинади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходимга жарима ҳисобланди

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар»

 

Ходимнинг иш ҳақи суммасидан жарима ушлаб қолинди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 2224 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика