Октябрь ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174;
36 соатлик иш ҳафтасида – 156.
Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
6 кунлик иш ҳафтасида – 26.
► 2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).
► 1 январдан 15 июлгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 172 240 сўмни (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон), 15 июлдан эса 184 300 сўмни (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) ташкил этади.
► Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми). Январь-октябрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲ 1 722 400 сўмни (172 240 х 10) ташкил қилади.
► 2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).
► ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
► 2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори
|
Солиқ ставкаси
|
1 722 400 сўмгача
|
0%
|
1 722 401 сўмдан 8 612 000 сўмгача (5 х 1 722 160) |
1 722 400 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и
|
8 612 001 сўмдан 17 224 000 сўмгача (10 х 1 722 400) |
516 720 сўм + 8 612 000 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и
|
17 224 001 сўм ва ундан юқори
|
1 937 700 сўм + 17 224 000 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и
|
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ
Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Йил бошидан 15 июлга қадар у ойига 150 000 сўмдан, 15 июлдан эса 160 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойи учун иш ҳақи 155 454,55 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 1 535 454,55 сўмни (150 000 х 6) + 155 454,55 + (160 000 х 3)) ташкил қилади.
Жисмоний шахснинг 1 722 400 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 535 454,55 х 0%) ташкил қилади.
Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.
Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 800 сўмга (160 000 х 8%) тенг.
Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 147 200 сўм (160 000 – 12 800) тўланади.
2-ВАЗИЯТ
Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходим йил бошидан 15 июлга қадар ойига 720 000 сўмдан, 15 июлдан эса 770 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойи учун иш ҳақи 747 272,73 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 7 377 272,73 сўмни (720 000 х 6) + 747 272,73 + (770 000 х 3)) ташкил қилади.
Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:
(7 377 272,73 – 1 722 400) х 7,5% = 424 115,45 сўмга тенг.
Январь-сентябрь ойларида 379 283,45 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 44 832 сўмга (424 115,45 – 379 283,45) тенг.
Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 113 097,45 сўмни ((7 377 272,73 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 101 142,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 11 955,2 сўмни (113 097,45 – 101 142,25) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 32 876,8 сўм (44 832 – 11 955,2) солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 61 600 сўмни (770 000 х 8%) ташкил этади.
ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 663 568 сўм (770 000 – 44 832 – 61 600) тўланади.
3-ВАЗИЯТ
Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 050 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 120 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 088 181,82 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 10 748 181,82 сўмни (1 050 000 х 6) + 1 088 181,82 + (1 120 000 х 3)) ташкил қилади.
16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
516 720 + (10 748 181,82 – 8 612 000) х 16,5% = 869 190 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 774 816 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 94 374 сўмга (869 190 – 774 816) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 180 515,64 сўмни ((10 748 181,82 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 161 560,44 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 18 955,2 сўмни (180 515,63 – 161 560,44) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 75 418,8 сўм (94 374 – 18 955,2) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 89 600 сўмни (1 120 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 936 026 сўм (1 120 000 – 89 600 – 94 374) иш ҳақи олади.
4-ВАЗИЯТ
Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 980 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 18 960 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09 + (1 980 000 х 3)) ташкил қилади.
22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:
1 937 700 + (18 980 960,09 – 17 224 000) х 22,5% = 2 328 504,55 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 2 076 774,55 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 251 730 сўмга (2 328 504,55 – 2 076 774,55) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 344 770,18 сўмга ((18 960 909,09 – 1 722 400) х 2%) тенг.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 308 614,98 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 36 155,2 сўмни (344 770,18 – 308 614,98) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 215 574,8 сўм (251 730 – 36 155,2) ЖШДС ўтказилади.
Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 158 400 сўмни (1 980 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 1 569 870 сўм (1 980 000 – 251 730 – 158 400) иш ҳақи олади.
II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА
5-ВАЗИЯТ
Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 980 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 18 960 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09 + (1 980 000 х 3)) ташкил қилади.
► Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:
18 960 909,09 – (1 722 400 х 4) = 12 071 309,09 сўмга тенг.
16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
516 720 + (12 071 309,09 – 8 612 000) х 16,5% = 1 087 506 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 964 910,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 122 595,6 сўмга (1 087 506 – 964 910,4) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 206 978,18 сўмни ((12 071 309,09 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 184 602,18 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 22 376 сўмни (206 978,18 – 184 602,18) ташкил қилади.
Бюджетга 100 219,6 сўм (122 595,6 – 22 376) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 158 400 сўмни (1 980 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 1 699 004,4 сўм (1 980 000 – 122 595,6 – 158 400) иш ҳақи олади.
6-ВАЗИЯТ
Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 265 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 353 550 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 313 300 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 15 163 950 сўмни (1 265 000 х 6) + 2 200 000 + 1 313 300 + (1 353 550 х 3)) ташкил қилади.
► Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).
Солиқ солинадиган даромад 13 097 070 сўмга (15 163 950 – 2 066 880) тенг.
16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
516 720 + (13 097 070 – 8 612 000) х 16,5% = 1 256 756,55 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 1 123 846,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 132 909,75 сўмга (1 256 756,55 – 1 123 846,8) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 227 493,4 сўмни ((13 097 070 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 203 867,2 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 23 626,2 сўмни (227 493,4 – 203 867,2) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 109 283,55 сўм (132 909,75 – 23 626,2) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 108 284 сўмни (1 353 550 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 1 112 356,25 сўм (1 353 550 – 132 909,75 – 108 284) иш ҳақи олади.
7-ВАЗИЯТ
Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 390 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 15 119 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 1 349 090,91 + 1 800 000 + (1 390 000 х 3)) ташкил қилади.
► Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).
Солиқ солинадиган даромад 14 085 650,91 сўмга (15 119 090,91 – 1 033 440) тенг.
16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
516 720 + (14 085 650,91 – 8 612 000) х 16,5% = 1 419 872,4 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 1 280 948,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 138 924 сўмга (1 419 872,4 – 1 280 948,4) тенг.
Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 247 265,02 сўмга ((14 085 650,91 – 1 722 400) х 2%) тенг.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 222 909,82 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 24 355,2 сўмни (247 265,02 – 222 909,82) ташкил қилади.
Бюджетга 114 568,8 сўм (138 924 – 24 355,2) ЖШДС ўтказилади.
Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 111 200 сўмни (1 390 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 1 139 876 сўм (1 390 000 – 138 924 – 111 200) иш ҳақи олади.
8-ВАЗИЯТ
Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 390 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 17 119 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 2 300 000 + 1 500 000 + 1 349 090,91 + (1 390 000 х 3)) ташкил қилади.
Қуйидагиларга мувофиқ:
► Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 722 400 х 4 = 6 889 600 сўм) чиқариб ташланади;
► Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
► Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
13 319 090,91 – 6 889 600 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 7 129 170,91 сўм.
Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:
(7 129 170,91 – 1 722 400) х 7,5% = 405 507,82 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 365 847,82 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 39 660 сўмга (405 507,82 – 365 847,82) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 108 135,42 сўмни ((7 129 170,91 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 97 559,42 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 10 576 сўмни (108 135,42 – 97 559,42) ташкил қилади.
Бюджетга 29 084 сўм (39 660 – 10 576) солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 111 200 сўмни (1 390 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 1 239 140 сўм (1 390 000 – 39 660 – 111 200) олади.
III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР
9-ВАЗИЯТ
Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 800 000 сўмдан, 15 июлдан эса 850 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 827 272,72 сўмга тенг. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 8 177 272,72 сўмни (800 000 х 6) + 827 272,72 + (850 000 х 3)) ташкил қилади.
► Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).
► Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида жорий йилдаги жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.
I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.
Унинг январь–октябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:
(8 177 272,72 – 1 722 400) х 7,5% = 484 115,45 сўмга тенг.
Январь-сентябрь ойларида 433 283,45 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (484 115,45 – 433 283,45) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 129 097,45 сўмга ((8 177 272,72 – 1 722 400) х 2%) тенг.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 115 542,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (129 097,45 – 115 542,25) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм (50 832 – 13 555,2) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.
Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 731 168 сўм (850 000 – 50 832 – 68 000) иш ҳақи олади.
II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.
Ўриндошнинг даромади 17 224 000 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади.
Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 839 886,36 сўмга (8 177 272,72 х 22,5%) тенг.
Январь-сентябрь ойларида 1 648 386,36 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойида унинг суммаси 191 500 сўмни (1 839 886,36 – 1 648 636,36) ташкил этади.
Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади.
Январь–октябрь ойларида уларнинг суммаси 163 545,45 сўмни (8 177 272,72 х 2%) ташкил қилади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 146 545,45 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун 17 000 сўм (163 545,45 – 146 545,45) ўтказилади.
Бюджетга 174 250 сўм (191 250 – 17 000) ЖШДС ўтказилади.
Октябрь ойи учун суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил қилади.
ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 590 500 сўм (850 000 – 191 500 – 68 000) иш ҳақи олади.
10-ВАЗИЯТ
Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 900 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 877 272,73 сўмга тенг. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 8 677 272,73 сўмни (850 000 х 6) + 877 272,73 + (900 000 х 3)) ташкил қилади.
► Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).
► Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.
► Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).
► ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.
Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:
1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.
Январь-октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 16,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:
516 720 + (8 677 272,73 – 8 612 000) х 16,5% = 527 490 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 469 416 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 58 074 сўмга (527 490 – 469 416) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 139 097,45 сўмга ((8 677 272,73 – 1 722 400) х 2%) тенг.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 124 542,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 14 555,2 сўмни (139 097,46 – 124 542,25) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 43 518,8 сўм солиқ (58 074 – 14 555,2) ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 72 000 сўмни (900 000 х 8%) ташкил этади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 694 926,45 сўм иш ҳақи (900 000 + 1 000 000 – 75 000 – 58 074 – 72 000) тўланади.
11-ВАЗИЯТ
ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби
Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 200 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 280 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 243 636,37 сўмга тенг. Январь–октябрь ойларидаги жами даромад 12 283 636,37 сўмни ((1 200 000 х 6) + 1 243 636,37 + (1 280 000 х 3)) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.
► ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
12 283 636,37 – 4 000 000 = 8 283 636,37 сўм.
7,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
(8 283 636,37 – 1 722 400) х 7,5% = 492 092,73 сўм.
Январь-сентябрь ойларида 446 510,73 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 45 582 сўмга (492 092,72 – 446 510,73) тенг.
Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 131 224,73 сўмни ((8 283 636,37 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 119 069,53 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 12 155,2 сўмни (131 224,73 – 119 069,53) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 33 425,8 сўм (45 582 – 12 155,2) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 102 400 сўмга (1 280 000 х 8%) тенг.
Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 632 018 сўм (1 280 000 – 500 000 – 45 582 – 102 400) иш ҳақи тўланади.
12-ВАЗИЯТ
Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Март ойида мазкур ҳисобот йилида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. 15 июлдан маош 1 500 000 сўмгача оширилди. Июль ойи учун иш ҳақи 1 454 545,46 сўмга тенг. Март-октябрь ойлари учун даромад 11 554 545,46 сўмни ((1 400 000 х 4) + 1 454 545,46 + (1 500 000 х 3)) ташкил этди.
16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва март-октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
516 720 + (11 554 545,46 – 8 612 000) х 16,5% = 1 002 240 сўм.
Март-сентябрь ойларида 845 166 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 157 074 сўмга (1 002 240 – 845 166) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 196 642,91 сўмни ((11 554 545,46 – 1 722 400) х 2%) ташкил этади.
Март-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 170 087,71 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 26 555,2 сўмни (196 642,90 – 170 087,71) ташкил қилади.
Октябрь ойи учун бюджетга 130 518,8 сўм (157 074 – 26 555,2) солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 120 000 сўмга (1 500 000 х 8%) тенг.
ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 222 926 сўм (1 500 000 – 157 074 – 120 000) тўланади.
13-ВАЗИЯТ
Қимматбаҳо совға олган ЎзР норезидентининг даромадларидан ЖШДС
ҳисоб-китоби
Корхона октябрь ойида ўз ходимларини ишлаб чиқаришга янги технологик жараённи жорий қилиш бўйича ўқитиш учун хорижлик мутахассисни меҳнат шартномаси бўйича 4 ой муддатга ишга таклиф қилди. Шартномага кўра тўланадиган ҳақ миқдори 8 000 000 сўмни ташкил қилади. Унга туғилган куни муносабати билан қиймати 200 000 сўмлик қимматбаҳо совға – миллий услубда безак берилган чинни ваза совға қилинди.
► Жисмоний шахс – норезидентга тўланган ҳақдан 20 фоизлик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси).
► Солиқ кодексининг 182-моддасига мувофиқ жисмоний шахс – норезидентнинг даромадларига солиқ солиш чегирмаларсиз амалга оширилади. Шу боис мазкур ҳолатда совғанинг тўлиқ қийматига солиқ солинади, Солиқ кодексининг 14-бандида назарда тутилган энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдоридаги чегирма қўлланилмайди.
► Норезидентларнинг даромадларидан фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ундирилмайди (Солиқ кодексининг 305-моддаси).
Солиқ суммаси 1 640 000 сўмга (8 200 000 х 20%) тенг.
Норезидент – жисмоний шахс 6 560 000 сўм (8 200 000 – 1 640 000) олади.
Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.
*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида, март ойи учун 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида, апрель ойи учун 24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сонида, май ойи учун 22.05.2018 йилдаги 21 (1241)-сонида, июнь ойи учун 19.06.2018 йилдаги 25 (1245)-сонида, июль ойи учун 24.07.2018 йилдаги 30 (1250)-сонида, август ойи учун 21.05.2018 йилдаги 34 (1254)-сонида, сентябрь ойи учун 18.09.2018 йилдаги 37 (1257)-сонида чоп этилган.