Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 31 / Жавоб берамиз

Тежалган маблағни ўзингизда қолдиринг

 

Ташкилот қурилиш хизматларини кўрсатади. Ишлар бажарилгач, ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилди. Бажарилган ишлар далолатномасининг «қурувчи ишчиларнинг амалдаги меҳнат сарфи (киши-соат)» қисмида смета бўйича сумма кўрсатилган.

Сметада кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари суммасига асосланиш лозимми ёки уни ходимларнинг меҳнат шартномаларига мувофиқ амалга ошириш керакми?

 

– Буюртмачи ва пудратчи ўртасида келишилган қурилиш хизматлари баҳоси пудрат шартномасида, хусусан, харажатлар моддалари кесимида – сметада қайд этилади. Пудратчи бажарган ишларга сметада назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлаш буюртмачининг мажбурияти ҳисобланади (ФКнинг 673-моддаси).

Қурилиш хизматлари кўрсатилганлиги далили Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади. Мазкур шаклни тўлдириш бўйича кўрсатмалар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига ­2-иловада келтирилган. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада ишчилар меҳнатига сметада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш харажатлари акс эттирилади.

Меҳнат шартномаси бўйича меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-моддаси).

Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова) 1-разряди бўйича белгиланган миқдор – 2,476 х 1 ЭКИҲдан оз бўлиши мумкин эмас.

Ушбу талабга риоя этган ҳолда пудратчи ходим билан келишган ҳолда меҳнат ҳақи миқдорини белгилашга ҳақли. Шу сабабли унинг шартномадаги миқдори сметада кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларидан фарқланиши мумкин.

Пудратчининг амалдаги харажатлари иш баҳосини аниқлаш вақтида (смета тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан кам бўлган ҳолларда, башарти пудрат шартномасида уларнинг сиз ва буюртмачи ўртасида тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, бунинг натижасида тежалган маблағларни ўз тасарруфингизда қолдиришингиз мумкин (ФКнинг 637-моддаси). 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика