Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 31 / Амалий бухгалтерия

АВ қиймати бўйича ҳисобга олинади

 

Корхона оператив ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни ижарага олади. Ижарага берувчи шартномада ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида уларнинг қийматини кўрсатмайди. Натижада АВни балансдан ташқари 014-счётда акс эттириб бўлмайди, сабаби уларнинг пулдаги баҳоси кўрсатилмаган.

Ижарага олинган АВ ҳисоби қандай юритилади: фақат номи ва сони бўйичами ёки ижарага берувчидан уларнинг қиймати кўрсатилган шартномани ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасини сўраб олиш керакми?

 

Қонун ҳужжатлари нормаларида ижарага олинган асосий воситалар объектлари қийматини балансдан ташқари счётда акс эттириш талаб этилади. Бинобарин, ижарага олувчи корхона ижарага берувчидан ушбу ахборотни сўраб олишга ҳақли.

Оператив ижара объекти ижарага олувчи томонидан балансдан ташқари счётда оператив ижара шартномасида кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади. 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган АВ объекти (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда ­1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 29-банди; Йўриқноманинг ­436-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Ижара объектлари бўлган активлар қиймати тўғрисидаги ахборот молиявий ҳисоботларда ва уларга тушунтириш хатларида очиб берилиши керак (АВ томонидан 24.04.2009 йилда ­1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 53-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1186 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика