Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 31 / Амалий бухгалтерия

Икки йил учун таътил

 

Ходим ташкилотда 2015 йил январдан буён ишлайди, бирон марта таътилга чиқмаган. 2018 йил июлда 2 йил учун таътил олмоқчи.

Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда таътил пули қандай ҳисобланади?

 

– Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим (МКнинг ­143-моддаси).

Маъмурият қонунни бузган ҳолда ходимга бир неча йил давомида таътил бермаган бўлса, у таътил олиш ҳуқуқини йўқотмайди. Меҳнат қонунчилигида таътил берилишини талаб қилиш бўйича даъво муддати белгиланмаган. Иш берувчи ходимга барча фойдаланилмаган ҳақ тўланадиган таътилларни беришга мажбур.

Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақидан ошган тўловлар суммасига оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Тарификация бўйича белгиланган иш ҳақидан ошган тўловларга ишбай асосда ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий суғурта бадаллари ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Бир йилдаги таътилнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмаслигини инобатга олиш зарур (МКнинг 140-моддаси).

Таътил пулига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Улардан мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинади ва ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Шунингдек таътил пули суммаси ШЖБПҲга ажратмалар объекти ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Хусусий корхона ходимига ишбай меҳнат ҳақи белгиланган. Май ойида (ишбай) иш ҳақи 1 240 минг сўмни, мукофот 360 минг сўмни ташкил этган.

4 июндан бошлаб ходимга 2 йил учун 30 иш кунилик (15 х 2) таътил берилди.

Ўтган 12 ойда тарификация бўйича белгиланган иш ҳақидан ошган қўшимча тўловлар тўланмаган, май ойидаги мукофот (360 минг сўм) бундан мустасно.

Таътил пули қандай ҳисобланади?

Ўртача ойлик иш ҳақи 1 270 000 сўмни (1 240 000 + 360 000 / 12), таътил пули суммаси 1 500 000 сўмни (1 270 000 / 25,4 х 30) ташкил этади.

 

Эътибор беринг!

17.03.2018 йилдан бошлаб бюджет ташкилотлари таътил пулини тўлаш учун ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда иш кунларининг ўртача ойлик сонини ҳар йили БММВ томонидан тасдиқланадиган иш вақти календари бўйича аниқлайдилар. 2018 йилда бу сон 25,1 кунга (301 / 12) тенг деб қабул қилинди (АВ томонидан 17.03.2018 йилда 2985-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 18-банди). Қолган корхоналар аввалги тартибни қўллашлари, ­яъни 25,4 кундан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилишлари мумкин, сабаби Йўриқнома улар учун тавсия тусига эга (Йўриқноманинг 1-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1521 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика