Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 31 / Жавоб берамиз

Иш бажарилди – далолатномани имзоланг

 

Пудрат ташкилоти тақдим этган бажарилган ишлар далолатномасини буюртмачи қанча муддатда кўриб чиқиши лозим?

 

– Бажарилган ишларни қабул қилишнинг аниқ муддати пудрат шартномасида белгиланади. Пудрат шартномасида муддат белгиланмаган бўлса, пудратчидан ишлар натижаси топширишга тай­ёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт. Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди (ФКнинг 680-моддаси).

Буюртмачига объектни ўз вақтида топширишдан манфаатдор томон сифатида бажарилган ишлар далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш ташаббуси билан чиқишингиз мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2019 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика