Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 31 / Солиқ солиш

Ёш ходимлар солиқ имтиёзидан хабардорми?

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқига келаётган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқлардаги мунозараларда ёшларни Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон Фармонининг 13-банди ижроси қизиқтирмоқда.

 

Мазкур бандда таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган.

Албатта, Президент Фармони ва унинг барча бандлари амалда. Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғи билан Фармон ижросини таъминлаш бўйича солиқ органларига тегишли топшириқлар берилган.

Бироқ, кўпчилик ёшлар фикрига кўра, аксарият ташкилотлар бундай имтиёзни амалда қўлламаяпти. Президент Фармонига асосан ёш кадрлар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Азиз ёшлар, таълим муассасасини тамомлаганингизга 3 йил тўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган, шунингдек, ҳали иш жойингизни ўзгартирмасдан бир жойда муқим ишлаётган бўлсангиз, Президент Фармонида белгиланган солиқ имтиёзлари ҳақида иш жойингиздаги бухгалтерга айтиб, имтиёздан унумли фойдаланишингиз мумкин. Зеро, Президентимиз Фармони ёшлар учун яратилган имкониятдир.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика