Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 31 / Бухгалтер эътиборига

Туризм корхонасидаги ҳужжатлар ҳаракати жадвали

 

Туризм корхонаси бухгалтери кўп ҳужжатлар билан ишлайди. Уларни бухгалтерияга ўз вақтида тақдим этиш – даромадлар ва харажатларни аниқ белгиланган муддатларда тан олишнинг асосий шартларидан бири. Бунга эришиш учун ҳужжатлар ҳаракати жадвалини тузиб, раҳбарга тасдиқлатиб олинг. Корхона бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг ҳаракатини – уларни тузиш ёки бошқа корхоналардан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш ва архивга топширишни жадвал билан тартибга солиш мумкин (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 51-банди). Ҳужжатлар тақдим этиладиган аниқ муддатларнинг кўрсатилиши ва бунинг учун масъул шахсларнинг тайинланиши жадвалнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

 

Одатда, ҳужжатлар ҳаракати жадвалини тузиш билан бош бухгалтер шуғулланади. Туризм корхонаси раҳбарининг буйруғи билан эса у амалга жорий этилади.

Корхона ходимлари жадвалга мувофиқ ҳужжатларни тузишлари ва жўнатишлари (топширишлари) лозим. Шу сабабли ҳар бир ижрочига тилхат олган ҳолда ҳужжатлар ҳаракати жадвалидан кўчирмани бериш керак. Унда эса қуйидагиларни санаб ўтиш лозим:

● унинг ваколатига тегишли ҳужжатлар;

● уларни тақдим этиш муддатлари;

● ушбу ҳужжатлар тақдим этиладиган бўлимлар ва ходимлар.

Табиийки, ҳужжатни ким тузган ва имзолаган бўлса, у:

● жадвалга риоя қилиш;

● ҳужжатларни тезкор ва тўғри тузиш;

● ҳужжатларни бухгалтерияга ўз вақтида тақдим этиш;

● уларнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.

Ҳужжатлар ҳаракати жадвалига риоя қилиниши устидан умумий мониторинг корхона раҳбари ёки ушбу вазифа зиммасига юклатилган ходим томонидан амалга оширилади (Низомнинг 57-банди).

 

Ҳужжатлар ҳаракати жадвалини тузиш принциплари

Жадвалнинг энг асосий вазифаси – ҳужжатларнинг самарали ҳаракатланишини ташкил этиш. Яъни:

● бошланғич ҳужжат тақдим этиладиган бўлимлар ва шахсларнинг оптимал сони;

● ҳужжатнинг бўлимда бўлиш даври белгиланиши лозим.

Ҳужжатлар ҳаракати жадвалининг тузилиши ва унга риоя этилиши бухгалтерга корхонадаги ички жараёнларни назорат қилиш имконини беради.

Туризм корхонаси ходимлари корхонадан қандай ҳужжатлар чиқиши, қайсилари кириши, уларни ким, нимага асосан тузишини тушунишлари керак. Нусхалар сони ҳам муҳим омил саналади. Ҳужжатларни ким текшириши, кейин кимга бериши ҳам муҳим.

Бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир участкаси бўйича алоҳида жадвал тузиш мумкин.

Ҳужжатлар ҳаракати жадвали намунаси қандай кўринишга эгалиги аҳамиятга эга эмас. У жадвал, схема ва ҳатто сурат кўринишида бўлиши мумкин. Асосийси, исталган ҳужжат учун асосий 4 та босқични қамраб олсин:

1) тузиш;

2) текшириш;

3) ишлов бериш, базага киритиш;

4) корхонанинг ички архивига топшириш.

 

Туризм фаолияти бўйича ҳужжатлар ҳаракати жадвали

Ҳужжатнинг номи

 

Ҳужжатни тузиш ва расмийлаштириш

 

Ҳужжатни текшириш

 

Ҳужжатга ишлов бериш

 

Корхонанинг ички архивига топшириш

 

нусхалар сони

 

расмийлаштириш учун масъул

 

ижро этиш муддати

 

текшириш учун масъул

 

кимга тақдим этилади

 

тақдим этиш муддати

 

ким ижро этади

 

ижро этиш муддати

 

ким ижро этади

 

топшириш муддати

 

Туризм хизматлари кўрсатиш учун турист билан тузилган шартнома

 

2

 

Сотиш бўйича менежер

 

Тузилган кунда

 

Юрист

 

1 нусхаси – турист, 2-нусхаси – бухгалтерия

 

Тузилган кунда

 

Бухгалтерия

 

1 кун

 

Бухгалтерия

 

Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда

 

Ваучер

 

1

 

Сотиш бўйича менежер

 

Тузилган кунда

 

Раҳбар

 

1 нусхаси – турист

 

Тур тақдим этилганда

 

 

 

 

 

Чет ташкилотлар (туризм хизматлари кўрсатувчилар) билан тузилган шартномалар

 

2

 

Сотиш бўйича менежер

 

Тузилган кунда

 

Юрист

 

1 нусхаси – чет ташкилот, 2-нусхаси – бухгалтерия

 

Тузилган кунда

 

Бухгалтерия

 

1 кун

 

Бухгалтерия

 

Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда

 

Ҳисобварақ-фактуралар, турист билан тузилган бажарилган ишлар далолатномаси

 

2

 

Сотиш бўйича менежер

 

Тур тугагандан кейин 3 кун ичида

 

Бухгалтерия

 

1 нусхаси – турист, 2-нусхаси – бухгалтерия

 

Тур тугагандан кейин 3 кун

 

Бухгалтерия

 

1 кун

 

Бухгалтерия

 

Ҳар чоракда

 

Ҳисобварақ-фактуралар, чет ташкилотлардан олинган бажарилган ишлар далолатномаси, туризм хизматлари кўрсатиш

 

2

 

Сотиш бўйича менежер

 

Тур тугагандан кейин 5 кун ичида

 

Бухгалтерия

 

1 нусхаси – чет ташкилот, 2-нусхаси – бухгалтерия

 

Тур тугагандан кейин 5 кун

 

Бухгалтерия

 

1 кун

 

Бухгалтерия

 

Ҳар чоракда

 

 

 

Ҳужжатлар ҳаракати жадвали амалга киритилишига асос бўлган буйруқда жадвал бузилганда масъул шахсларга нисбатан қўлланиладиган чоралар белгиланиши керак. Қоидабузарликлар сони ва такрорланишига қараб қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин:

● ҳайфсан;

● иш ҳақидан ушлаб қолинадиган жарималар;

● ишдан бўшатиш.

Шунингдек буйруқда ҳужжатларни юритишга масъулият билан ёндашадиган ва жадвалга сўзсиз риоя этадиган ходимлар рағбатлантирилишини қайд этиш мумкин. Рағбатлантиришлар мукофот ёки совға кўринишида бўлиши мумкин.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика