Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Норматив лойиҳалар

Ўзбекистонда Ислом банк ишини жорий этиш таклиф этилди

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молия инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Ҳужжат Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

Маълумот учун: Исломда «рибо» тарзида ҳақ олишни назарда тутувчи хўжалик операциялари тақиқланган. «Рибо» деганда пул омонатлари/кредитларидан анъанавий фоиз ҳам, қарздан фойдаланганлик учун қатъий белгиланган тўловлар ҳам тушунилади.

 

Масалан, кредит шартномасида (ФКнинг 744–748-моддалари) қарз олувчининг олинган пул суммасидан фоизларни тўлаш мажбурияти назарда тутилади. Ушбу мажбурият кредит ажратилган лойиҳа қанчалик муваффақият билан якунланганига боғлиқ бўлмайди. Шу сабабли қатор мусулмон мамлакатларидаги молия муассасалари, шунингдек Ислом тараққиёт банки ўз молия операцияларида бундай қоидаларни қўлламайдилар.

Шуни қайд этиб ўтамизки, «рибо» тақиқланганига қарамай, бундай шартларда қарз олган киши шартномани бажаришга мажбур.

Шу билан бирга, мусулмончилик анъанасига кўра фойда олиш мақсадида биргаликда инвестиция киритиш хусусида ҳамкорлик битимларини тузиш рад этилмайди. Бу ислом банкинги учун асос яратди. Унинг асосий жиҳатлари:

● банк омонатлари ўрнига банк ҳамкорлари пайлар киритадилар, уларнинг даромад келтириши банкнинг даромад кўришига боғлиқ;

● маблағлар Исломда тақиқланмаган фаолият учун тақдим этилади;

● фоиз ставкаси, шунингдек қарздан фойдаланганлик учун қатъий белгиланган тўловлар мавжуд эмас;

● банк билан маблағ олувчи ўртасидаги фойда ва зарарлар уларнинг лойиҳага қўшган ҳиссасига мутаносиб миқдорда тақсимланади.

Бундай молиявий операциялар учун тегишли инфратузилма ва норматив-ҳуқуқий база бўлиши зарур. Шу сабабли Бош вазир ўринбосари – молия вазири раҳбарлиги остида Ислом банк иши ва молия принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича комиссияни ташкил этиш таклиф қилинди. У суғурта фаолияти (такафул), лизинг фаолияти (ижара), қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича фаолият (сукук) ва бошқа операцияларни исломий молиялаштириш принциплари асосида амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқади. Ислом банк иши ва молия соҳаси экспертлари ва мутахассисларидан иборат «ташаббускор гуруҳ» комиссиянинг ишчи органи сифатида иш юритади.

Тайёргарлик иши якунига етгач, Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унинг кўмаги билан мамлакатимиздаги тижорат банкларида «ислом дарчалари» очилиши мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Самир Латипов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1104 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика