Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Депутат минбари

Бошқарувнинг янги миллий модели

 

Мамлакатимизда давлат бошқаруви, умуман бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар ва чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарув тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, соҳада мавжуд муаммолар ва ишлатилмаётган имконият ва захираларни чуқур таҳлил қилиш асосида унинг энг илғор, замонавий шакллари ва усуллари жорий қилинмоқда.

 

Шу билан бирга. янгича ва мустақил фикрлайдиган, ­масъу­лиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, ҳалол кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича самарали тизим яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда устав фондида давлат улуши бўлган айрим корхоналар фаолиятида корпоратив бошқарув ва замонавий менежмент усулларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги, ресурсларнинг самарали ишлатилмаётганлиги, улар фаолиятини тизимли таҳлил ва назорат қилишда камчиликлар борлиги яққол кўзга ташланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 майдаги «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айнан ана шу масалалар ечимига, хусусан, устав фондида давлат улуши кўп бўлган давлат корхоналари ва бошқа юридик шахсларни бошқариш тизимининг самарадорлигини таъминлаш ва фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бинобарин, қарор билан мазкур корхоналарда корпоратив бошқарув жараёнида манфаатлар уйғунлигини таъминлаш, оптимал бошқарув қарорлари қабул қилинишига эришиш, ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, бошқарувнинг шаффофлигини ошириш, молиявий ва хўжалик фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб бориш асосида уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши ва натижадорлигини назорат қилишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишга йўналтирилган қатор чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Қарорнинг яна бир жиҳати давлат корхоналари фаолиятини ташкил этишда кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишларни рўёбга чиқариш, шунингдек, давлат активларининг қийматини ва бошқариш самарадорлигини оширишни назарда тутувчи уларни трансформация қилиш дастурларини амалга оширишнинг халқаро тажрибасини жорий қилишдир. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини корпоратив ва лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари масалалари, замонавий менежмент усуллари бўйича ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш тизими такомиллаштирилмоқда.

Булар эса ўз навбатида, мамлакатимизда муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона ва компаниялар фаолиятини мутлақо янгича ташкил этишни, бошқариш тизими самарадорлигини ва натижадорлигини таъминлайди ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ташқи бозорларда сифатли товарлар билан иштирок этиш, ички бозорни хавфсиз, арзон ва харидоргир маҳсулотлар билан тўлдириш каби вазифаларни амалга оширишда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

Умуман олганда, мазкур ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларнинг амалиётга татбиқ этилиши устувор соҳаларда, энг аввало, ёқилғи-энергетика, агросаноат, тоғ-кон комплексларида, машинасозлик, транспорт, кимё саноати, телекоммуникация соҳаларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва технологик ривожлантиришга кўмаклашиш имкониятларини янада оширади.

 

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 1740 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика