Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Солиқ солиш

Барча мезонларга мувофиқ келсин

 

Корхона (ИФУТ коди – 01240) мевали экинларни етиштириш мақсадида 2017 йилда ташкил этилган эди. Меваларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланамиз, ЯСТ тўлаймиз. Жорий йил май ойида интенсив боғлар учун 6 гектар суғорилмайдиган (қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланилмаган) ерни ижарага олдик, томчилатиб суғориш тизимини жорий этмоқдамиз.

Корхонага қайси даврдан бошлаб қандай солиқ солинади?

П.Қобулов.

 

– Корхона солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби мақсадида қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича ва улгуржи савдо бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керак.

Корхона бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берса, қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича ягона ер солиғи (ЯЕС) тўлашга мажбур:

1) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат мазкур маҳсулотни етиштириш асосий фаолият тури бўлса;

2) фаолият белгиланган тартибда берилган ер участкасида амалга оширилса;

3) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи мазкур маҳсулотни етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этса (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

ЯЕСни тўлаш учун 2019 йил 1 январдан бошлаб корхонангиз 2018 йил якунларига кўра санаб ўтилган мезонларга мувофиқ келиши керак.

ЯЕСни тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар ҳисобга олинган жойидаги солиқ органига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.

Юридик шахслар томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ой бошидан бошлаб 5 йилга, ундан фойдаланиладиган ер участкаси қисмида ЯЕСни тўлашдан озод қилинадилар. Солиқ кодексининг 282-моддаси ­2-қисмида назарда тутилган ер солиғи бўйича имтиёзлар ЯЕСни тўловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчиларга ҳам татбиқ этилади.

Корхона 3 та мезондан лоақал биттасига мувофиқ келмаса, у ЯЕС тўловчиси ҳисобланмайди.

Корхонангиз 2017 йилда улгуржи савдо билан шуғулланганлиги боис, 2018 йилда сиз танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ (Солиқ кодексининг 363-моддаси) ва ер солиғини тўлашга мажбурсиз, сабаби ер участкаси майдони 6 гектарни ташкил этади.

Бунда Солиқ кодексига мувофиқ имтиёзлардан фойдалана олмайсиз.

Қуйидаги ер участкаларига солиқ солинмайди:

● қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар – уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан 5 йил мобайнида (Солиқ кодексининг ­282-моддаси 2-қисми 23-банди);

янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, 3 йил муддатга. Кузда ўтказилган янги кўчатлар учун бериладиган имтиёз муддатини ҳисоблаб чиқариш кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан бошланади, баҳорда ўтказилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади (Солиқ кодексининг ­282-моддаси 2-қисми 25-банди).

Шу тариқа, асосий фаолият тури улгуржи савдо ҳисобланган корхона Солиқ кодексининг 362-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи бўлмагунча ЯСТ ва ер солиғини тўлашда давом этади.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1170 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика