Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Байрам кунлари учун ҳақ тўлаш

 

МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) ўзига хос фаолият юритиши сабабли кўпинча байрам кунларида ишлашига тўғри келади. Байрам кунини иш куни деб эълон қилиш тўғрисида директорнинг буйруғи чиқарилади. Ходимларнинг бошқа дам олиш куни берилишини рад этишлари тўғрисидаги уларнинг имзолари қўйилган илова расмийлаштирилади. Ушбу байрам куни иш ҳақига қўшимча тўлов билан компенсацияланади.

Иш учун тўланадиган ҳақни ҳисоблашга мисол.

Ходимнинг маоши – 1 млн сўм. Қўшимча тўлов – 39 370,08 сўм (1 000 000 / 25,4 х 1).

Ходимга байрам кунини ҳисобга олганда жами 1 039 370,08 сўм ҳисобланди.

Ҳисоб-китоб тўғри қилинганми?

Р.Орвина.

 

– Келтирилган ҳисоб-китоб нотўғри. Корхонада 6 кунлик ёки 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, ойдаги иш кунлари 25,4 бўлиши мумкин эмас.

МИСОЛ. Корхонада 6 кунлик иш ҳафтаси ва меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш белгиланган. Ходимнинг маоши – 1 000 000 сўм. 2018 йил мартда бир кунлик иш ҳақи 41 666,67 сўмга (1 000 000 / 24) тенг, сабаби мартда 24 иш куни бор. Ходим мартда яна 1 байрам кунида ҳам қўшимча ишлаб берган бўлса, у 2 баравар миқдорда тўланади. Ойлик маошга байрам куни учун 2 баравар кўпайтирилган бир кунлик иш ҳақи қўшилади. Ой учун жами ҳисобланган сумма 1 000 000 + 41 666,67 х 2 = 1 083 333,33 сўмни ташкил этади.

Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоб давридаги ойлик иш ҳақи суммасини ҳисоб давридаги иш кунлари сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади (МКнинг 132-моддаси). Фақат ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида бу кунларда ишлашга йўл қўйилади.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 2409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика