Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Солиқ солиш

Контрактни рўйхатдан ўтказиш мажбурий

 

Корхона давлат корхонаси ҳисобланади (давлат улуши – 100%), бироқ бюджет маблағларини сарфламай, ўзини ўзи таъминлайди. Биз қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган импорт контрактларини ЛБМАда рўйхатдан ўтказишимиз зарурми?

Э.Икромов.

 

– Устав жамғармасининг 50%и ва ундан ортиқ миқдордаги давлат улушига эга юридик шахслар билан тузиладиган, эквиваленти 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ортиқ бўлган суммадаги импорт контрактлари рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Корхонангиз давлат корхонаси ҳисобланади, сиз амалга оширадиган харидлар давлат харидларига киради.

Давлат харидларини амалга оширишда тузиладиган, эквиваленти 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ортиқ бўлган суммадаги импорт контрактлари экспертиза қилиниши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим (Низомнинг 6-банди «в» кичик банди, 20.02.2018 йилдаги ПҚ-3550-сон қарорга 3-илова).

Давлат хариди – давлат буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақ эвазига сотиб олиниши.

Буюртмачилар – устав жамғармасининг (капиталининг) 50%и ва ундан ортиқ миқдордаги давлат улушига эга давлат корхоналари, юридик шахслар (Низомнинг 2-банди).

Устав жамғармасининг 50%и ва ундан ортиқ миқдордаги давлат улушига эга юридик шахслар билан тузиладиган, эквиваленти 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ортиқ бўлган суммадаги импорт контрактлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

 

Жавобларни «Norma» экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1078 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика