Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Гарнитур асосий воситалар бирлиги сифатида

 

Муассис қиймати 10 000 000 сўмлик мебель гарнитурини устав фондига ҳисса сифатида киритмоқда. Ушбу гарнитурга осма жавонлар, токчалар, ишчи сатҳ, тумбалар киради. Нархлари алоҳида белгиланмаган. 

Мебель гарнитурини битта инвентарь бирлиги сифатида балансга қабул қилиш мумкинми?

Г.Кеосова.

 

Қиймати 10 млн сўмлик мебель гарнитурини 1 та инвентарь бирлиги сифатида асосий воситаларга киритиш мумкин, сабаби:

√ фойдаланиш муддати 1 йилдан ортиқ;

√ қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан белгиланган қиймати 50 ЭКИҲдан ортиқ – 8 612 000 сўм (172 240 х 50).

Асосий воситалар 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олинади.

Инвентарь объекти асосий воситаларнинг ҳисоб бирлиги саналади, у:

√ барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект;

√ муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм;

√ бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян ишларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи бўлиши мумкин.

Мебель гарнитури ушбу талабларга мувофиқ келиши сабабли у бухгалтерияда 1 та инвентарь объекти сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика