Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 16 / Божхона

Маъмурий органлар билан муносабатлар шаффофлашади

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган амалий ўқув-семинари «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг (8.01.2018 йилдаги ЎРҚ-457-сон) мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.

 

Қонун 7 боб, 88 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради. Ҳужжатнинг асосий вазифаси маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир. У маъмурий тартиб-таомилларнинг умумий қоидаларини белгилайди, маъмурий иш юритиш тартибини ўрнатади, маъмурий ишни кўриб чиқиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш, уни маъмурий шикоят бўйича қайта кўриш, шунингдек, маъмурий ҳужжатни ижро этиш жараёнларини тартибга солади. Маъмурий тартиб-таомиллар очиқ, шаффоф ва манфаатдор шахслар учун тушунарли бўлиши таъминланади.

Қонуннинг энг муҳим жиҳатлари унинг 5-моддасида ифодаланган 13 та асосий принципларида намоён бўлади. Халқимиз томонидан ушбу асосий принциплар мазмун-моҳиятини чуқур ўзлаштириб олиш уларнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан муносабатларда ўз ҳақ-ҳуқуқларини самарали ҳимоя қила олишларига, ортиқча оворагарчилик ва сарсонгарчиликка барҳам беришда муҳим роль ўйнайди.

Маълумки, қонун ҳужжатларида айрим масалалар ваколатли органларнинг ўз ихтиёрига берилган. Бироқ органлар мазкур маъмурий ихтиёрийликни қонун ҳужжатларида кўзланган мақсад ва доирада амалга ошириши лозимлиги ҳақида аниқ, равшан талаб белгиланмаган эди. Мазкур Қонунда ушбу ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилиб, маъмурий орган маъмурий ихтиёрийликни қонун ҳужжатларида белгиланган доирада амалга ошириши шартлиги, маъмурий ихтиёрийлик асосида қабул қилинган маъмурий ҳужжатлар ва амалга оширилган маъмурий ҳаракатлар ушбу ваколатнинг мақсадига мос келиши керак деган қоида ўрнатилди. Бу турли суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда қўл келиб, ихтиёрий масалаларни турлича талқин қилишларга ўзига хос чеклов бўлиб хизмат қилади.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Aхборот хизмати томонидан тайёрланган.

Прочитано: 1474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика