Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 16 / Ижара муносабатлари

Юридик шахс мол-мулкни ижарага берганда

 

Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти субъекти балансида турган мол-мулкни ижарага беришга қонуний жиҳатдан ҳақли. 

Мулк ижараси – ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш (ФКнинг 535-моддаси).

 

Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин (ФКнинг ­537-моддаси):

ер участкалари;

ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар;

корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар;

бинолар, иншоотлар;

ускуналар;

транспорт воситалари;

фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).

Мол-мулк ижарага олувчига шартнома шартлари ва унинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширилмоғи лозим.

 

ҚАНДАЙ ШАРТНОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

Ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади. Унда қуйидагилар белгиланади:

ижарага берилаётган мол-мулк;

мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари;

мол-мулкдан фойдаланиш шартлари;

тарафларнинг мол-мулкни сақлашга доир мажбуриятлари;

бошқа шартлар.

Айрим ижара шартномалари ўз хусусиятига эга.

Прокат шартномасига кўра мол-мулк ижарага берувчининг доимий тадбиркорлик фаолияти сифатида ижарага берилади. Прокат шартномаси 1 йилгача бўлган муддатга тузилади.

Автотранспортни ижарага бериш шартномаси экипажи билан ёки усиз бўлиши мумкин.

Экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи автотранспортни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ҳамда ўз кучи билан уни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.

Экипаж аъзолари ижарага берувчи билан меҳнат муносабатларини сақлаб қоладилар. Улар ижарага берувчининг бошқариш ва техник фойдаланишга доир кўрсатмаларига, ижарага олувчининг транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир кўрсатмаларига бўйсунадилар.

Экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи автотранспортни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.

Автотранспортни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланади ва автотранспорт рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилади (ФКнинг 564, 565-моддалари; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3, 10-бандлари).

Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва бундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари берилиши билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк эгаллаган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси қисмига бўлган ҳуқуқлар берилади.

Корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мулкий комплекс сифатида бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ эвазига бериш мажбуриятини олади, ижарага берувчи бошқа шахсларга ўтказиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.

Ижарага берувчи ўз қарзларини ижарага олувчининг зиммасига ўтказиши ҳақида кредиторларини ёзма равишда огоҳлантиради.

Кредиторлар бунга рози бўлмасалар, огоҳлантиришни олган вақтдан бошлаб 3 ой давомида ижарага берувчидан мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва шу туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Фақат шундан кейингина корхона ижарачига топширилиши мумкин.

Ижарага олувчига кредиторларнинг розилигисиз ўтказилган қолган қарзлар бўйича ижарага берувчи ва ижарага олувчи солидар жавобгар бўладилар.

Ижарага берувчининг айрим ҳуқуқлари, масалан, тегишли фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи (лицензия) ижарага олувчига берилмайди. Шу сабабли сўндирилиши ушбу ҳуқуқ амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган кредиторлар олдидаги мажбуриятлар ижарага берувчи зиммасида қолади.

Корхонани ижарага бериш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 579, 580-моддалари).

 

БОШҚА ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР

Мол-мулкнинг ижарага берилиши эркин шаклдаги топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Ижарага берувчи ўз ҳисобидан мол-мулкни топширишга тайёрлаши, топшириш далолатномасини тузиши ва ижарага олувчига имзолаш учун тақдим этиши шарт.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мол-мулк барча жиҳозлари ва унга тааллуқли ҳужжатлар (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳ.к.) билан бирга ижарага берилади.

Ижара шартномаси муддати тугаши билан ёки бошқа асосларга кўра мол-мулкнинг ижарага берувчига қайтарилиши ҳам топшириш далолатномаси орқали расмийлаштирилади.

Ижара бўйича хизматлар кўрсатилиши ҳар ойда хизматлар кўрсатиш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади.

 

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАР

Ижарага берувчи ҳисобварақ-фактураларни Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштиради.

Ижара бўйича хизматлар кўрсатишга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда «Миқдори» ва «Нархи» устунлари тўлдирилмайди. Ўлчов бирлиги пул ифодасида кўрсатилади (Тартибнинг 20-банди).

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси бўйича коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши назарда тутилиши мумкин (Тартибнинг 47, 48-бандлари).

Бунда ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар алоҳида сатр билан кўрсатилади:

ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (тўловчилар учун) ижара ҳақи суммаси;

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.

Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари қиймати ижарага олувчи томонидан қопланганда ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдириш намунаси:

 

Ижарага берувчи – ЯСТ тҲловчиси

Товар
(иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Ижара ҳақи

 

сўм

 

 

 

1 000 000

 

Акциз солиғисиз

 

ҚҚСсиз

 

 

 

Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари қопланиши

 

 

 

 

500 000

 

Акциз солиғисиз

 

20%

 

100 000

 

600 000

 

Жами тўлашга: бир миллион олти юз минг сўм

 

1 500 000

 

 

 

 

100 000

 

1 600 000

 

 

ТАЪМИРЛАШ КЕРАК БЎЛСА...

Ижара муддати давомида мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар юзага келади.

Капитал таъмирлаш харажатлари, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, одатда ижарага берувчи зиммасига тушади.

Капитал таъмирлаш ижара шартномасида белгиланган муддатда, агар у шартномада белгиланмаган ёки шошилинч зарурат туфайли ўтказилса, оқилона муддатда амалга оширилмоғи лозим.

Капитал таъмирлашни ўтказиш муддатлари бузилса, ижарага олувчи мустақил равишда таъмирлашни амалга ошириб, харажатларни ижара ҳақи ҳисобига ўтказиши ёхуд таъмирлаш харажатларини ижарага берувчидан алоҳида ундириб олиши мумкин (ФКнинг 547-моддаси).

Бироқ мол-мулкни яхшилаш ва реконструкция қилиш фақат ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилади.

Шартнома бекор қилинганда қайд этилган яхшилашлар қиймати ижарага олувчига қоплаб берилиши мумкин.

Ўзгартиришлар ижарага берувчи билан олдиндан келишилмаган бўлса, мол-мулкни яхшилаш харажатлари тўланмайди (ФКнинг 555-моддаси).

Мол-мулкни жорий таъмирлаш ва яхши ҳолда сақлаш харажатлари ижарага олувчи зиммасига тушади (ФКнинг 548-моддаси).

Таъмирлаш зарурати ва унинг харажатлари нуқсонлар далолатномаси билан тасдиқланади. У мол-мулкни кўздан кечириш натижаларига қараб тузилади.

Агар бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса, далолатнома ижарага берувчи билан келишилади. Шундан сўнг уни ижарага олувчи корхона раҳбари тасдиқлайди.

Далолатнома эркин шаклда тузилади. Унда қуйидагилар акс эттирилади:

таъмирталаб мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар;

унинг ҳолати тавсифи – маълумотлар ва кўздан кечириш натижалари бўйича хулосалар;

бузилган жойлар ёки нуқсонларни бартараф этишга доир тавсия этиладиган тадбирлар ҳамда зарур таъмирлаш ишларининг муддати ва ҳажми бўйича таклифлар.

Ижарага олувчининг таъмирлаш харажатлари қуйидагиларга киритилади:

маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига – мол-мулкдан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётган бўлса (ВМнинг  5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.2-банди);

реализация қилиш харажатларига – мол-мулкдан савдо эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган бўлса (Низомнинг 2.1.2.3-банди);

маъмурий харажатларга – маъмурий аҳамиятга эга бўлган мол-мулк бўйича (Низомнинг 2.2.9-банди).

Таъмирлаш ишлари бухгалтерия ҳисоби:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Ўз кучи билан таъмирлаш

 

Таъмирлаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

1000-«Материаллар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

ва бошқалар

Смета,

бажарилган ишлар далолатномаси

Пудрат усули билан таъмирлаш

 

Пудрат ташкилотига аванс ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Бажарилган ишлар далолатномалари бўйича таъмирлаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси,

ҳисобварақ-фактура

Бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ҚҚС ҳисобга киритилди (тўловчилар учун)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

Ҳисобварақ-фактура

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси,

ҳисобварақ-фактура

 

 

 

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ

Кўчмас мулкдан фойдаланганда ушбу харажатлар доим бўлади. Бунда уларни тўлаш вариантлари турлича бўлиши мумкин.

Уларнинг қиймати:

ижара ҳақига киритилган бўлиши;

ижарага берувчига алоҳида тўланиши;

корхоналар – ушбу хизматларни етказиб берувчиларга алоҳида шартномалар бўйича тўғридан-тўғри тўланиши мумкин.

Танланган вариант ижара шартномаси тарафларига солиқ солиниши ва бухгалтерия ҳисоби юритилишига таъсир ўтказади.

 

ИЖАРАГА БЕРУВЧИГА СОЛИҚ СОЛИШ

Ижара ҳақи суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушган даромадларнинг умумий суммасидан ошса, у ижарага берувчининг хизматларни реализация қилишдан олган даромади деб тан олинади. Акс ҳолда ижарадан тушган даромад бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Нотижорат ташкилотлар учун у доим бошқа даромад бўлади.

Ижарадан тушган даромаднинг баҳоланишига қараб ижарага берувчи томонидан солиқлар тўланиши тартиби:

Солиқ

 

Ижара – хизматларни реализация қилишдан олинган даромад

 

Ижара – бошқа даромад

 

2018 йилги солиқ ставкаси

 

Солиқ солиш хусусиятлари

 

Қўшимча ахборот

 

Фойда солиғи

 

Ижара ҳақи хизматларни реализация қилишдан олинган тушум сифатида жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг
129, 130-моддалари)

 

Ижара ҳақи бошқа даромад сифатида жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг
132-моддаси
2-банди)

 

14% (банклар ва уяли алоқа компанияларидан ташқари) (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова)

 

Кўчмас мулк ижарага берилганда жами даромадга ижара ҳақининг шартномавий суммаси киритилади, бироқ у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорнинг 12-банди)

 

Нотижорат ташкилотлар фойда солиғини 2017 йил 1 январдан бошлаб ижарадан олинган даромадлардан тўлайдилар (Солиқ кодексининг
126-моддаси)

 

ҚҚС

 

Мол-мулкни оператив ижарага бериш ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти ҳисобланади

(Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 5-банди)

Ижара ҳақи бошқа даромад сифатида жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг
132-моддаси
2-банди)

 

20% (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди)

 

Кўчмас мулк ижарага берилганда солиқ солинадиган оборотга ижара ҳақининг шартномавий суммаси киритилади, бироқ у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорнинг 12-банди)

 

Нотижорат ташкилотлар мазкур оборотлар бўйича 2017 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ҳисоблайдилар (Солиқ кодексининг
197-моддаси
2-қисми)

 

Мол-мулк солиғи

 

Ижарага берилган кўчмас мулк солиқ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 266-моддаси)

 

Ижара ҳақи бошқа даромад сифатида жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг
132-моддаси
2-банди)

 

5% (ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова)

 

 

 

Жамғармаларга мажбурий ажратмалар

 

Ижара бўйича хизматлар ҳажми давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар объекти ҳисобланади

(Солиқ кодексининг 313-моддаси)

Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар қилинмайди (Солиқ кодексининг
313-моддаси
3-қисми)

 

3,2% (ПҚ-3454-сон қарорнинг 4-банди)

 

Кўчмас мулк ижарага берилганда ажратмалар объекти ижара ҳақининг шартномавий суммаси ҳисобланади, бироқ у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорнинг 12-банди)

 

 

ЯСТ

 

Ижара ҳақи асосий фаолиятдан олинган даромад сифатида ялпи тушумга киритилади

(Солиқ кодексининг 355-моддаси)

Ижара ҳақи бошқа даромад сифатида ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг
355-моддаси)

 

Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун (умумий тушумнинг 60%идан ортиқ) – 30%. Қолганлар учун – 5%. Бошқа даромадларга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ
кодексининг
353-моддаси)

 

Кўчмас мулк ижарага берилганда ялпи тушумга ижара ҳақининг шартномавий суммаси киритилади, бироқ у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон
қарорнинг 12-банди)

 

ЯСТ белгиланган ставкаларда, бироқ эгаллаб турган майдондан (шу жумладан ижарага берилган участкалардан) келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғи суммасининг 3 баравар миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўланади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди). Ушбу тартиб татбиқ этилмайдиган корхоналар рўйхати 2203-сон Низомнинг 2-бандида келтирилган.

Тартиб умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ер участкаларига эга ЯСТ тўловчиларга ҳам татбиқ этилмайди (ПҚ-3454-сон қарорнинг 7-банди)

 

2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадига боғлиқ.

Улар қуйидагиларда келтирилган:

Давлат рақобат қўмитасининг «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги хатида (23.01.2018 йилдаги 50/01-17-сон);

Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги қарорида (29.01.2018 йилдаги 150-сон).

 

Мисол. Тошкент шаҳридаги майдони 1 000 кв.метрлик офис хоналари турли вазиятларда ижарага берилганда ЯСТ ҳисоб-китоби.

Ижара – асосий фаолият тури.

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан хусусий ташкилотлар офислари фойдаланганлиги учун 1 кв.м ижара ҳақининг энг кам йиллик ставкаси – 31 400 сўм.

Т/р

 

Шарти

 

1 кв.м (сўм) учун ҳақиқий (шартномадаги) ставка

 

1 кв.м (сўм) учун энг кам ставка

 

ЯСТ ставкаси (%)

 

ЯСТ суммаси (сўм)

 

1

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкадан юқори

 

35 000

 

31 400

 

5

 

1 750 000

(1 000 кв.м х 35 000 х 5%)

2

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкага тенг

 

31 400

 

31 400

 

5

 

1 570 000

(1 000 кв.м х 31 400 х 5%)

3

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкадан паст

 

30 000

 

31 400

 

5

 

1 570 000

(1 000 кв.м х 31 400 х 5%)

 

 

Жадвалдан кўриниб турганидек, шартномадаги ижара ставкаси энг кам ставкадан паст ёки унга тенг бўлса, ЯСТни ҳисоблашда энг кам ижара ставкасидан фойдаланилади. Шартномадаги ижара ставкаси энг кам ставкадан ошган тақдирда, ЯСТ ҳақиқий (шартномадаги) ижара ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Ижарага берувчига солиқ солиш нуқтаи назаридан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари ҳақини тўлаш вариантларини кўриб чиқамиз.

 

I вариант – хизматлар қиймати ижара ҳақига киритилган

Ижарага берувчи хизматлар ҳақини мустақил равишда тўлайди ва уларнинг қийматини ижара ҳақига киритади. Бунда бутун хизматлар қиймати даромадга киритилади ва унга юқорида келтирилган жадвалга мувофиқ солиқ солинади. Ушбу вариантнинг биргина ижобий жиҳати шундаки, ижарага берувчи ижарага олувчилар ўртасида хизматлар қийматини тақсимлаш бўйича қўшимча ҳисоб-китоб қилишига тўғри келмайди.   

 

II вариант – шартнома шартларига кўра хизматлар қиймати ижарага берувчига алоҳида тўланади

Ушбу вариантда фақат ижара ҳақи даромадга киритилади. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди. Ижарага берувчи ушбу хизматлар учун тўлаган суммалар – унинг харажати эмас, шу сабабли мазкур хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилинмайди (Тартибнинг 49-банди).

 

III вариант – ижарага олувчи коммунал хизматлар ва алоқа ташкилотлари билан алоҳида шартномалар тузади

Одатда алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатиладиган бинолар узоқ муддатли ижарага берилганда ушбу вариантдан фойдаланилади. Ижарага олувчи уларнинг кўрсаткичларига қараб коммунал хизматлар ҳақини тўлайди.

Ижарага берувчи ижара ҳақи тарзида ўз даромадини олади. Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари ҳақини тўлашга доир масалаларни ижарага олувчи ҳал қилади.

Ҳар бир вариантнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор.

 

ИЖАРАГА БЕРУВЧИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ижаранинг бухгалтерия ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

Мол-мулк оператив ижарага берилганда у ижарага берувчининг балансида қолади. Унинг ўзи амортизацияни ҳисоблайди.

Ижарани ҳисобга олиш тартиби у корхонанинг асосий фаолият тури* ҳисобланиш-ҳисобланмаслигига боғлиқ.

Асосий фаолият тури сифатидаги ижарадан даромад 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида акс эттирилади.

Ижара – асосий фаолият тури

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Мол-мулк оператив ижарага берилди

 

0191-«Оператив ижарага берилган асосий воситалар»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

Амортизация харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

Оператив ижара бўйича аванс тўловлари келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ижара ҳақи суммасидан ҚҚС ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ижара ҳақи келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

Ижара асосий фаолият тури ҳисобланмаса, 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счётидан фойдаланилади. Ижара ҳақи бошқа операцион фаолиятдан олинган даромад деб тан олинади.

 

*Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Ижара – бошқа операцион фаолиятдан олинган даромад

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Мол-мулк оператив ижарага берилди

 

0191-«Оператив ижарага берилган асосий воситалар»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

Амортизация харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

Оператив ижара бўйича аванс тўловлари келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад акс эттирилди

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

Ижара ҳақи суммасидан ҚҚС ҳисобланди

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ижара ҳақи келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

 

Ижарага олувчи қоплайдиган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари қиймати ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди ва дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади.

Ижарага олувчи қоплайдиган харажатлар ҳисоби

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Ижарага олувчи қоплайдиган харажатлар акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»; 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ижарага олувчидан қоплаш суммаси олиниши, шу жумладан ҚҚС акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

 

 

ИЖАРА БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР ТАННАРХИ

Кўчмас мулк ижарага берилганда ижарадан олинган даромадларга шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаган ижара ҳақи суммаси бўйича солиқ солинади.

Мол-мулкнинг бошқа турлари учун (ижара хизматларни реализация қилишдан даромад деб тан олинганда) бошқа норма қўлланилади, унга кўра хизматлар таннархидан паст қийматда реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 130, 204, 355-моддалари).

Ижара таннархи қандай аниқланади?

54-сон Низомга мувофиқ, ижара объектини тутиб туриш ва яхши ҳолда сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар таннархга киритилиши лозим.

Булар қуйидагилар бўлиши мумкин:

мол-мулкдан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш вақтида юзага келувчи, шартнома шартларига кўра ижарага берувчи зиммасидаги моддий харажатлар (сарфлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёқилғи, пудрат ташкилотларининг хизматлари ва ҳ.к.);

ижарага берилган мол-мулкка хизмат кўрсатувчи ижарага берувчининг ходимлари иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмаларига харажатлар;

мол-мулк амортизацияси;

бошқа харажатлар, шу жумладан шартнома шартларига кўра уларни ижарага берувчи бажарса, таъмирлаш ишларига харажатлар. 

Ижарага бериладиган мол-мулк билан боғлиқ барча харажатларни 2000-«Тугалланмаган қурилиш» счётининг алоҳида субсчётида (ёки субконто) жамлаб, ҳисобот даври якунида ижара бўйича хизматлар таннархи суммасини чиқарасиз.

 

ИЖАРАГА ОЛУВЧИГА СОЛИҚ СОЛИШ

Ижара тўловлари ва ижарага олинган мол-мулкни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар фойда солиғини аниқлашда бошқа чегириладиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 3-банди).

Ижарага олувчи – ҚҚС тўловчилар учун ижара қийматидан солиқ ва ижарага берувчининг ҳисобварақ-фактурасида акс эттирилган, қопланадиган харажатлар суммаси ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

 

ИЖАРАГА ОЛУВЧИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ижарага олувчига оператив ижара бўйича берилган мол-мулк ижарага берувчининг балансида қолади. Шу сабабли ижарага олувчи уни ижара шартномасида (топшириш далолатномасида) кўрсатилган қийматда балансдан ташқари 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида ҳисобга олади. Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулк бўйича амортизация ҳисобламайди.

Мол-мулкнинг жорий ижараси билан боғлиқ харажатларга уларнинг мақсадига қараб баҳо берилади. Улар қуйидагиларга киритилади:

ишлаб чиқариш тусига эга бошқа харажатларга – ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилганда (54-сон Низомнинг 1.5.1.4-банди);

реализация қилиш харажатларига – мол-мулкдан савдо эҳтиёжлари учун фойдаланилганда (54-сон Низомнинг 2.1.2.3-банди);

маъмурий харажатларга – мол-мулк маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун ижарага олинганда (54-сон Низомнинг 2.2.3-банди);

бошқа операцион харажатларга – бошқа ҳолларда (54-сон Низомнинг 2.3.8.7, 2.3.27-бандлари).

Ижарага олувчи олдиндан тўланган ижара ҳақи қийматини 3110-«Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи» ёки 4330-«Бошқа берилган аванслар» счётларида, ижара бўйича харажатларни 6910-«Тўланадиган оператив ижара» счёти билан корреспонденцияда харажатлар счётларида акс эттириши мумкин (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМС; АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 31-банди).

 

Ижарага олувчида оператив ижара ҳисоби

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Оператив ижарага олинган мол-мулк акс эттирилди

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Ижара учун олдиндан тўлов акс эттирилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»;

3110-«Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Оператив ижара бўйича қарз (харажатлар) акс эттирилди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

ҚҚС ҳисобга киритилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Аванслар ҳисобга киритилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»;

3110-«Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи»

Жорий ижара тўловлари акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ижара шартномасига мувофиқ мол-мулкнинг қайтарилиши акс эттирилди

 

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

 

ДАВЛАТ МУЛКИ ИЖАРАСИ

Давлат мулки Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 8.04.2009 йилдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ ижарага берилади.

Давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек юридик шахсларнинг оммавий мулкни бошқарувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-мулки давлат мулки ҳисобланади (102-сон Низомнинг 2-банди).

Қуйидаги шаклдаги давлат мулки ижарага берилади:

корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари;

асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва б.

Давлат мулкини ижарага берувчи – Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қўмитанинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш маркази.

Юридик ёки жисмоний шахслар давлат мулкини ижарага олувчи бўлиши мумкин. Улар ижарага бериш жараёни бошланишида ташаббус кўрсатадилар ва мол-мулк  жойлашган жойдаги ижарага берувчига:

давлат мулкининг тавсифини ва у жойлашган жойни;

балансда сақловчи – ижарага берилаётган давлат мулки балансида бўлган юридик шахсни кўрсатган ҳолда тегишли таклифни тақдим этадилар.

Ижарага берувчи таклиф олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда унга жавоб бериши шарт.

Давлат мулки қуйидагиларга ижарага берилмайди:

илгари тузилган ижара шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаган корхоналарга;

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган жисмоний шахсларга.

Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати – 5 йил.

Қуйидагилар учун 10 йиллик ижара муддати белгиланган:

ижарага олувчилар инвестиция мажбуриятларини қабул қилиши шарти билан технопарк ҳудудидаги давлат мулки бўйича (102-сон Низомнинг 7-1-банди);

кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун.

Мол-мулк ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида ижарага берилади.

Бунда қуйидагилар давлат мулки ижара шартномасини тузишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар:

ижара ҳақининг ноль даражали ставкаси назарда тутилган ташкилотлар;

балансда сақловчининг юритишида бўлган ташкилотлар, шунингдек балансда сақловчининг юқори ташкилоти (муассасаси) ҳисобланган вазирликлар (идоралар)нинг таркибий бўлинмалари;

кичик тадбиркорлик субъектлари;

нодавлат нотижорат ташкилотлари (102-сон Низомнинг 15-банди).

Давлат мулкининг ижара шартномаси:

кўчмас мулк 1 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда – давлат рўйхатидан ўтказилиши;

давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган транспорт воситалари ижарага берилганда – нотариал тасдиқланиши. Транспортни ижарага беришда ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишни, шунингдек транспорт воситасини суғурта қилишни амалга оширади;

корхоналар ижарага берилганда – нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ижарага берилган давлат мулкини ижарага олувчи:

ўзгага бериши, гаровга қўйиши ёки бошқача тарзда учинчи шахсларга, шунингдек ижарага олиш бўйича ҳуқуқини ўтказишга;

субижара шартларида беришга ҳақли эмас.

Ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақи қуйидагича аниқланади (102-сон Низомнинг 9-банди):

 

Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко), бунда:

 

Тс – бир йилга 1 кв.метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс – бир йилга 1 кв.метр учун энг кам ставка;

Кз – ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кқ – қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ – туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко – тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақи ставкаси энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.

 

МИСОЛ. Корхона Тошкент шаҳридаги IV ҳудудий зонада майдони 1 000 кв.метрлик омборхоналарни ижарага олади. Бино – қўшимча қурилган, иккинчи даражали кўчада жойлашган. Туташ ер участкасидан фойдаланилади.

Ижара ҳақининг йиллик суммасини аниқлаймиз, агар:

бир йилга 1 кв.м учун энг кам ставка (Эс) – 18 500 сўм;

IV зона учун ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз) – 1,71;

қўшимча қурилган бино учун қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ) – 0,8;

ер участкаси мавжуд бўлганда туташ ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ) – 0,3;

иккинчи даражали кўчаларда жойлашганда тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко) – 0,6.

1 кв.м учун бир йиллик базавий ижара ставкаси 53 779,5 сўмга (18 500 х 1,71 х (0,8 + 0,3 + 0,6)) тенг.

Йиллик ижара ҳақи 53 779 500 сўмни (53 779,5 х 1 000 кв.м) ташкил этади.

 

Мол-мулкнинг бошқа турлари учун ижара ҳақи ставкаси қуйидагилардан кам бўлиши мумкин эмас:

агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса – мол-мулк тикланиш қийматининг 30%идан;

агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса – мол-мулк тикланиш қийматининг 20%идан (102-сон Низомнинг 10-банди).

 

МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ИЖАРАСИ

Моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш тартиби ва шартлари Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 6.03.2014 йилдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган.

Давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектларига ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматни ифодалайдиган ҳайкаллар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар киради. Улар объектларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда ижарага олувчига ижарага берилади.

Ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг илтимосномасига кўра ЎзР Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси (ИИЧББ) томонидан тасдиқланади (53-сон Низомнинг 4–6-бандлари).

Моддий маданий мерос объектларидан уларда:

● кўргазма заллари;

● меҳмонхоналар;

● алкоголли ичимликлар сотилмайдиган умумий овқатланиш шохобчалари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар);

● ҳунармандчилик марказлари (ўймакорлик, тикув, қўлда бажариладиган тўқув ишлари, ганчга, дарахтга нақш ўйиш, эсдалик совғалари тайёрлаш), бадиий-ижодий устахоналар;

● эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;

● банклар, почта хизматлари пунктлари, авиа- ва темир йўл кассалари, маиший техникага сервис хизмати кўрсатиш пунктлари;

● кутубхоналар, анжуманлар заллари, музейлар, болалар тўгараклари, чет тиллар курслари ташкил этиш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Объектнинг ижара шартномаси ИИЧББ, балансда сақловчи, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида танлов асосида 5 йил муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати танлов комиссиясининг қарори асосида узайтирилиши мумкин (53-сон Низомнинг 29-банди).

Объектнинг ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

 Ижарага олувчилар шартнома тузилган кундан бошлаб 5 йил муддатга ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг 80%и миқдорида ижара тўловини тўлашдан озод этиладилар. Ушбу муддат шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган ҳолларда узайтирилиши мумкин (53-сон Низомнинг 32-банди).

Коммунал ва фойдаланиш харажатларини ижарага олувчи мустақил равишда тўлайди.

Объектни ижарага олувчининг инвестиция мажбуриятларининг энг кам суммаси ижара шартномаси тузилган кунда ҳисоблаб чиқиладиган, унинг амал қилиш муддатига кўпайтирилган ижара ҳақининг йиллик суммасидан кам бўлиши мумкин эмас (53-сон Низомнинг 33-банди).

Ижарага берилган объект, шунингдек ижарага олувчининг объектни ижарага олиш ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки ижарага олувчи томонидан бошқача тарзда учинчи шахсларга инъом қилиниши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган объектни, шу жумладан, субижара шартларида учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас.

 

Наталья МЕМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 9612 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика