Президентнинг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарори 1-1-бандига мувофиқ, 2020 йил 1 январгача «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналарига ҚҚСни ноль даражали ставкада ҳисоблаган ҳолда тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (йигирилган ип, газлама, трикотаж полотно, пахта йигиришдан чиққан чиқиндилар, аксессуарлар ва фурнитура) сотиб олишга рухсат берилган эди.
«Ўзбекенгилсаноат» АЖ тугатилганлиги сабабли (14.12.2017 йилдаги ПФ-5285-сон Фармон) ушбу имтиёзлар тўқимачилик саноати корхоналари ва ташкилотлари – «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзоларига татбиқ этилди (20.03.2018 йилдаги ПФ-5383-сон Фармон).
Хусусан, 2020 йил 1 январгача улар:
● республикада ишлаб чиқарилмайдиган кимёвий моддалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек бошқа ёрдамчи материалларни олиб киришда импорт божхона божларини тўлашдан озод қилинган;
● ҚҚСни ноль даражали ставкада ҳисоблаган ҳолда тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (йигирилган ип, газлама, трикотаж полотно, пахта йигиришдан чиққан чиқиндилар, аксессуарлар ва фурнитура) сотиб олишга ҳақли.
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,
«Norma» МЧЖ эксперти.