Қандай ҳолларда яқинни ёритувчи чироқдан фойдаланилади?
– Қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:
√ аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса;
√ қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақти-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада;
√ қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.
Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак (ЙҲҚнинг 135-банди).
Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.