Корхона қайта ташкил этилиши муносабати билан бошқа лавозимга ўтказилдим. Менга ўтказиш чоғида синов муддати тайинлаган иш берувчи ҳақлими?
А.В.
– Йўқ, у ноҳақ.
Ходим бир лавозимдан бошқа доимий ишга ўтказилганда синов муддати белгиланмайди. Фақат меҳнат шартномаси тузилаётганда ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш мақсадида синов белгиланади (МКнинг 84-моддаси).
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.