Пиёдалар ўтиш жойигача узоқ юриш керак бўлса, йўлни кесиб ўтиш мумкинми?
– Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.
Пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтишларига рухсат этилади (ЙҲҚнинг 17-банди).
Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.