Автомобилда қорайтирилган ойналардан фойдаланишга рухсат этиладими?
– Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларнинг (ЙҲҚга 3-илова, ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) 7.4-банди талабларига мувофиқ, барча транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлишига рухсат берилмайди (автомобилнинг томидаги люк ойнаси бундан мустасно).
М3 тоифанинг III классидаги автотранспорт воситаларининг икки ёнига орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгу ўрнатилган бўлса, орқа ва ён ойналарига парда, жалюзи ўрнатишга рухсат этилади*.
Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.
*М1 ва М3 тоифаларига йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган ва 8 тадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари киради. М3 тоифасидаги автотранспортнинг энг катта вазни 5 т дан кўп бўлади.
Класс III конструкцияси фақат ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини ўз ичига олади.