Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 51 / Паспорт масалалари

Доимий прописка

 

Бир неча йил аввал ота-онамнинг уйидаги пропискадан чиқиб, Россияга кетганман. Ҳозир қайтиб келиб, вақтинча прописка бўйича яшаяпман. Паспортимни алмаштириш пайти етганда савол юзага келди: яна доимий пропискадан ўтишим шартми ёки вақтинча прописка бўйича паспорт олсам бўладими?

С.Яцкой. Чирчиқ ш.

 

– Биометрик паспорт фуқаронинг доимий яшаш ва доимий прописка қилинган жойи бўйича берилади. Шу муносабат билан паспорт олиш учун хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига (ХЧКваФРБ) мурожаат қилишингиз ва ота-онангизнинг уйида доимий пропискадан ўтишингиз зарур (Низом, 5.01.2011 йилдаги ­ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

 

 

Паспорт ёки ФБШ гувоҳномаси?

 

Танишим собиқ Иттифоқ паспортини алмаштириш учун 1998 йилда топширган, бироқ муайян сабабларга кўра уни «яшил» паспортга алмаштира олмаган. Ҳозир керакли маълумотномаларни тўплади, таржимаи ҳоли, тушунтириш хати (қандай сабабга кўра ўз вақтида паспорт олмагани ҳақидаги) ва ИИББ бошлиғи номига ариза ёзди, жарима ва биометрик паспорт берганлик учун давлат божини тўлади. «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирган пайтда Ўзбекистонда доимий пропискага эга бўлган (16-сон шакл буни тасдиқлайди). Бироқ паспорт столидагиларнинг айтишича, ҳужжатлар Тошкентда текширувдан ўтказилиши ва унинг натижаларига кўра масала ҳал этилиши (биопаспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга бўлганидек гувоҳнома бериш) керак экан.

Ўзбекистон фуқаросининг паспорти ўрнига ФБШ гувоҳномасини беришга ҳақлимилар, бу қанча вақт олиши мумкин?

Л.Раҳимова. Тошкент ш.

 

– Танишингизда «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) кучга кирган пайтда у ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда яшаганлиги ва доимий пропискага эга бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, у Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади ва мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини олиши шарт.

Бироқ танишингиз шу пайтгача собиқ Иттифоқ паспорти бўйича яшаб келган бўлса, Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг мавжудлиги билан белгиланиши керак. Шу муносабат билан ХЧКваФРБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини аниқлаш таомилини ўтказишга ҳамда бошқа давлат фуқаролигига мансублигини текширишга, шунингдек ЎзР ИИВ ва ТИВ орқали бошқа мамлакатлар миграция идоралари ва элчихоналарига сўровномалар йўллашга ҳақли. Шу сабабли текширув ноаниқ муддатга чўзилиши мумкин.

Унинг натижаларига кўра ХЧКваФРБ ходимлари Ўзбекистон фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хулоса чиқарадилар. Бошқа давлат фуқароси эканлиги аниқланганда танишингизга чет эл фуқароси учун яшаш гувоҳномаси берилиши мумкин. Ҳеч қандай фуқаролиги бўлмаганда унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини беришлари керак.

 

 

Қонун кучга кирганда

 

Мен Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. 39 йиллик ҳаётим давомида ҳеч қаерга чиқмаганман. Паспортимни амал қилиш муддати тугаши муносабати билан биометрик паспортга алмаштираётганимда паспорт столи бошлиғи онамда ФБШ (фуқаролиги бўлмаган шахс) гувоҳномаси бўлганлиги учун менга ҳам худди шундай ҳужжат беришини айтди. Шу тўғрими?

Н.Р. Тошкент ш.

 

Йўқ, тўғри эмас.

Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик кўрсатилган Қонун кучга кирган пайтда (1992 йил 2 июль) доимий яшаганлиги ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат – паспорти, уни олгунча эса – туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўлганлиги билан аниқланади. Онангизда ФБШ гувоҳномаси борлигининг сизга ҳеч қандай дахли йўқ, сабаби Қонун кучга кирган пайтда туғилган жойингиз ва доимий пропискангизга кўра илгари олинган паспортга биноан ҳақиқатда республика фуқароси бўлгансиз.

Кўрсатилган далил-исботлар ХЧКваФРБ ходимлари учун етарли эмасдек туюлиб, сизга биометрик паспорт беришни рад этсалар, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилишга ҳақлисиз, у ерда паспорт тизими ва фуқаролик масалалари юзасидан ҳар куни фуқаролар қабул қилинади.

 

 

Бут сақланиши учун масъул

 

Пропискани расмийлаштириш чоғида паспортистканинг талабига кўра қуйидаги ҳужжатлар пакетини топширдим: ТИБдан олинган уй режасининг асл ва кўчирма нусхаси, паспорт ва ҳ.к. Бунда уй режасининг асл нусхасини олиб қўйдилар. Бу қонун ҳужжатларига мувофиқ келадими?

П.И.

 

– Фуқаро кўзда тутилаётган яшаш жойи бўйича доимий прописка қилиниши учун қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

√ белгиланган шаклдаги ариза;

√ Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;

√ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-оналари, васийлари ёки ҳомийларидан алоҳида яшовчи шахслар учун);

турар жой учун ҳужжатлар;

√ давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 4-банди).

16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, улар тўғрисидаги маълумотларни уй дафтарларига (қайд этиш варақчаларига) киритиш йўли билан амалга оширилади (Низомнинг 40-банди).

Сиздан ҳужжатларни қабул қилган паспорт столи ходими уларнинг бут сақланиши учун тўлиқ жавобгар бўлади.

 

 

Кичкинтой учун прописка

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 11-бандига асосан 2012 йил июлда Тошкентда прописка қилинганман. Прописка қилинаётганимда 3 ой аввал туғилган ўғлимни прописка қилиш учун ҳужжатларни тақдим этмаганман. Энди чет элга чиқиш учун бола прописка қилиниши кераклиги маълум бўлди, Рўйхатнинг 11-бандига кўра эса қариндошларимни ўзимга прописка қилдира олмайман. Прописка қилинган кунимдан 3 йил ўтишини кутмай, ўғлимни прописка қилдиришим мумкинми?

Р.Е.

 

Бошқа минтақалардан келган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар қайд қилинган ота-оналарининг жўнаб кетиш варақаларининг нусхаси асосида, ота-оналарисиз келган ҳолларда эса доимий прописка қилиш аввалги яшаш жойидаги ИИО томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳнома асосида берилган жўнаб кетиш варақаси асосида амалга оширилади. Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда аввалги яшаш жойи бўйича ТШИИБ ХЧКваФРБнинг ушбу фактни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади (Йўриқноманинг 27-банди).

Болангиз Тошкентда туғилган бўлса, яшаш жойингиздаги паспорт столига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳрида берилган туғилганлик ҳақида гувоҳномани тақдим этишингиз зарур. Бу ҳолда ходимлар уни прописка қилишлари ва аризангизга кўра бола учун биометрик паспортни расмийлаштира бошлашлари шарт.

Болангиз аввалги яшаш жойида туғилган бўлса, аввалги яшаш жойидаги ХКЧваФРБга мурожаат қилишингиз лозим, у ерда болангизнинг манзилли жўнаб кетиш варақасини ёки пропискадан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотномани беришлари керак. Улар асосида ҳозирги яшаш жойингиздаги ХКЧваФРБ мурожаат қиласиз, болани прописка қилишлари шарт, шундан кейин унинг биометрик паспортини расмийлаштиришга киришишингиз зарур.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2434 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-12-24 12:45:21, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика