Norma.uz

ФҲШни бекор қилиш хусусиятлари

 

Мен фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиб, ишга кирдим. 1 ҳафта ишлагач, бу иш менга тўғри келмаслигини тушундим ва ишдан бўшашга қарор қилдим. Айтишларича, 2 ҳафта ишлаб беришим керак экан. Мен 2 ҳафта ишлаб беришга мажбурманми?

А.Ф.

Йўқ, мажбур эмассиз.

Меҳнат шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномадан тубдан фарқ қилади, сабаби уларга доир муносабатлар турли норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Меҳнат шартномаси тузган фуқаро меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари таъсири остига тушади. Ички меҳнат тартибига бўйсуниши билан бир қаторда унга тегишли ижтимоий кафолатлар тақдим этилиши шарт (МКнинг IV, VI–X ва бошқа боблари). Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар ушбу кафолатлардан фойдаланмайдилар. Ижрочи корхонада белгиланган тартибга бўйсунмайди, балки ишни ўзи ташкиллаштиради, уни ўз таваккалчилигига таяниб бажаради, меҳнат муҳофазасини таъминлайди.

ФКнинг 37-«Пудрат» ва 38-«Пулли хизматлар кўрсатиш» боблари билан тартибга солинадиган шартномавий муносабатларни ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар сирасига киритиш лозим.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича хизматлар кўрсатган тақдирда меҳнат муносабатларига киришмайсиз ва, тегишинча, ҳеч қандай ишдан бўшатиш ва ишлаб беришга ҳожат йўқ. Сиз шартномани бекор қиласиз, холос. Буюртмачи бажарилган ишлар далолатномасига кўра хизматларингиз учун шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлайди.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика