Директоримиз зудлик билан қариндошларининг ҳузурига бориш учун таътилга чиқиб кетди.
Корхонанинг молиявий-иқтисодий бошқармаси бошлиғини қанча муддатга вақтинча бўлмаган директор мажбуриятларини бажарувчи этиб тайинлаш мумкин?
О.Е.
– Доимий иш каби, вақтинча бошқа ишга ўтказишга ҳам фақат ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича йўл қўйилади. Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт (МКнинг 93-моддаси).
Шу муносабат билан сизнинг ҳолатда МКнинг 93-моддаси нормаларидан фойдаланиш ҳамда вақтинча бўлмаган директор ўрнини босиш учун вақтинча бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш зарур. Расмийлаштирилган буйруқда у директор ишга чиққунча бошқа ишга ўтказилишини қайд этиш лозим.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.