Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси халқаро аудиторлик ташкилотларининг «катта тўртлиги» билан ҳамкорликда олти йилдан буён «ХМҲС ва ХАС йиллик кузги ўқишлари» семинарлари циклини ўтказиб келмоқда. Улардан мақсад – бухгалтерлар ва аудиторларнинг малакасини ҳамда Ўзбекистонда халқаро профессионал стандартлар жорий этилиши самарадорлигини ошириш.
«Катта тўртлик»ка кирувчи халқаро аудиторлик ташкилотлари Бухгалтерлар халқаро федерацияси (IFAC) ва Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари бўйича кенгаш (IASB) ишлаб чиққан халқаро профессионал стандартлар ва профессионал этиканинг жорий этилиши ва қўлланишига салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.
Бу йил ушбу етакчи халқаро аудиторлик ташкилотларининг экспертлари анъанага кўра семинарлар иштирокчилари олдида қуйидаги маърузалар билан чиқдилар:
● «Сифат назорати халқаро стандарти СНХС 1» – «Ernst & Young» АФ;
● «ХМҲС жорий этишнинг қийинчиликлари ва афзалликлари» – «Deloitte» АФ;
● «IFRS 16 Ижара» – «Price waterhouse Coopers» АФ;
● «Аудиторлик хулосаси стандартлари – ISA 700» – «KPMG» АФ.
Шунингдек экспертлар семинар иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоб бердилар.
Оксана Огневчук, CIPA, DipIFR – ЎБФ бошқаруви раисининг ўринбосари тадбирлар модератори бўлиб чиқди. Уларда 90 дан ортиқ киши – бухгалтерлар ва аудиторлар – Федерация аъзолари, DipIFR дипломлари, CIPA сертификатлари соҳиблари, молиявий соҳа мутахассислари ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок этди.
Ўзбекистон бухгалтерлар федерациясининг кузги ўқишлари муҳим ва долзарб профессионал масалалар муҳокамаси учун доимий майдонча сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади.
Ўз ахборотимиз.