Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 51 / Божхона

Чегарадан ўтиш осонлашди

 

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг ташаббуси билан дунёдаги барча узоқ-яқин давлатлар, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан самарали алоқаларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда.

 

Маълумки, жорий йилнинг сентябрида Қозоғистон Республикаси Президенти Н.Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат чегараларига туташ ҳудудларни тартибга солиш ва ўтказиш пунктларини реконструкция ва модернизация қилишга оид «Йўл харитаси» имзоланган эди.

Ушбу ҳужжатда белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида «Яллама» чегара ўтказиш пунктида ҳар икки республиканинг божхона, чегара ва бошқа масъул ташкилот мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳларнинг ушбу давлатлар чегара-божхона постлари инфратузилмасини мустаҳкамлаш масалаларига қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

«Йўл харитаси»нинг ҳаётга татбиқ этилиши икки мамлакат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктларида жисмоний шахсларнинг пиёда ёки шахсий автомобилдаги ҳаракати, шунингдек икки қўшни давлат ҳудудларидан ўтувчи юк ташувчи, жумладан транзит ҳаракатланаётган транспортлар учун ҳам тез ва қулай ҳаракатланишига янада кенг имкониятлар яратади. Бундан ташқари, харитада мазкур чегараларда жойлашган халқаро мақомдаги ҳамда иш ҳажми кенг бўлган ўтказиш пунктларида 2018–2019 йиллар давомида реконструкция ишларини олиб бориш, уларни катта ҳажмдаги рентген-сканер аппаратлари, радиацион-назорат тизимлари билан жиҳозлаш, видеокузатув тизимини янада яхшилаш, автотранспорт воситаларининг давлат рақамлари ва юк ташувчи транспортларнинг оғирлигини аниқлайдиган жиҳозларни ўрнатиш назарда тутилган.

Ташриф давомида икки давлат ишчи гуруҳларининг аъзолари «Яллама», «Ғишт-кўприк», «Зангиота» ва «Тошкент» каби ўтказиш пунктларида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар, хусусан, постларнинг инфратузилмаси, махсус ускуналар ва ёрдамчи техник воситалар билан жиҳозлангани ҳамда божхона ва чегара назоратидан ўтказиш тартиботлари билан яқиндан танишиб, уларни баҳоладилар.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика